«Касалхонага тушиб қолишдан қўрқмайсизми?» Тўқмоқ ҲСКнинг етакчиси таҳдидга дучор бўлганини айтди

Тоқмоқ ҳудудий сайлов комиссиясининг раисаси Жилдиз Молдогазиева «Эл Биримдиги», «Бирге-Вместе» ва «Патриот Ынтымагы» партияларининг вакиллари қўрқитаётганини билдирган. Марказий сайлов комиссияси 9 июлда Молдогазиевнинг аризасини кўриб чиқади.

8 июлда МСКга «Патриот Ынтымагы» партиясининг вакили ариза билан мурожаат қилиб, Тоқмоқ ҲСКнинг бошчиси қонун бузилаётганини билдирган. Мазкур партия номзоднинг номусига таъсир қилувчи ёлғон маълумот тарқатгани учун Молдогазиевага чора кўришни сўраган.

Молдогазиева эса уйига қўрқитиб ҳеч ким келмаганини — фақатгина МСК бу маълумотни инобатга олишини истаётганини айтган.

«Таксига ўтирганимда ҳайдовчиси:«Сизга етказиб қўй дейишди. Шу ишингиздан кейин касалхонага тушиб қолишдан қўрқмайсизми?» — деди. Мен аёлманда, қўрқиб кетдим. Машинадан тушиб қочдим. Уйга қандай келганимни билмайман. Ўзимни ҳимоя қилиш учун сизларга ёздим. Кеча ишга партияларнинг вакиллари келишди. «Сиз нимага бизга огоҳлантириш бердингиз, бошқаларга»... Буларнинг ҳаммаси урғу билан айтилиб, мендан оқланишни талаб қилгандай бўлди. Яна «Бизнинг партиядан ким келди?» каби саволлар бўлди. Мен қаердан биламан у ким эканини?» — деб айтган у. Бироқ бу провокация бўлиши мумкинлигини ҳам инкор қилмаган.

МСК раисаси Нуржан Шайлдабекова эса Молдогазиеванинг бунчалик таъсирланиши ортиқча эканини айтди.

«Мен сизга ўйланишни таклиф қиламан, бу ишда қийналсангиз, касбдошларингиз билан кейинги қадамларни, ҲСК таркибидаги мақомингизни муҳокама қилинг», — деб билдирди Шайлдабекова.

Шунингдек, МСК аъзолари Тоқмоқ комиссиясининг раисасига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишни айтишди.

Тўқмоқдаги қайта сайлов

Тоқмоқ шаҳар кенгашига қайта сайлов Бишкек ва Ўш шаҳарларида 11 июлда ўтади. Аввалги маҳаллий кенгашга сайлов 11 апрелда ўтган эди. Бироқ мазкур уч шаҳарда кўплаган қоидабузарликлар сабаб сайлов натижаси бекор қилинган.

МСК аъзолари бу қарорни МСКнинг ишчи гуруҳи маълумот бергандан кейин қабул қилди. Бунгача у МСКнинг аъзоларига Тоқмоқ шаҳридаги етти сайлов участкасида сайлов натижасини бекор қилишни таклиф қилган.

Мазкур участкаларда сайловчиларни оммавий рўйхатга олиш манипуляцияси сабаб ноқонуний ишлар бўлгани айтилган.

МСКнинг маълумотига кўра, Тоқмоқ шаҳар кенгашини сайлашда «Эмгек» партияси кўп овозга — 47,7% — эга бўлиб, биринчи ўринга чиққан ва депутатлик мандатларининг кўпини қўлга киритган.

Дастлабки маълумотлар бўйича партия 31 депутатлик мандатнинг 16ни олиши керак эди.

Бироқ овоз беришнинг дастлабки натижаси эълон қилингандан кейин «Эл Биримдиги», «Ата-журт Кыргызстан», «Бирге» ва «Республика» партиялари «Эмгек» партияси сайловда оммавий қоидабузарликларга йўл қўйган деб айтишган.