Болалар ҳуқуқи бўйича мухтор вакил Жипариса Рисбекова давлат муассасалари ва нодавлат ташкилотларнинг вакиллари билан бирга калтакланиш натижасида ҳалок бўлган Военно-Антоновкадаги болалар уйининг тарбияланувчиси, 6-синфнинг ўқувчиси Игор Якуниннинг ўлимига боғлиқ ишни кўриб чиқди.
Махсус комиссия болалар уйининг раҳбарияти ишини қониқарсиз деб топиб, таълим вазирлигига муассасанинг директорини ишдан олиб, интернатнинг бошқа ходимларини жавобгарлигини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Бишкек мериясига қонунбузарликларга йўл берган Бишкекнинг Биринчи май тумани ва Чуй вилоятининг Сокулук туманининг ижтимоий ривожлантириш бошқармасининг амалдорларини эгаллаган хизматига мослигини кўриб чиқиш таклифи айтилди.
Шу билан бирга, махсус комиссия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болаларни ҳимоя қилиш, асраб олиш ва ғамхўрликка олишга масъул ходимлари томонидан қонун бузилганини таъкидлашди.
Министрлар кабинетига ўсмир вафот этган болалар уйини яхши назорат қилмаган таълим вазирлигининг амалдорларининг жавобгарлигини кўриб чиқиш таклиф қилинди. Шу билан бирга махсус комиссия ўз вазифасини аниқ бажармаган Сокулук туман давлат маъмуриятнинг болалар ишлари бўйича комиссиясининг ходимларини жавобгарликка тортиш керак деб ҳисоблайди.
Шунингдек, министрлар кабинетига ИИВ, таълим ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар уйларидаги зўравонлик фактларини олдини олиш бўйича ишини кучайтириш зарурлиги эслатилди.
Махсус комиссия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адвокатура ва Юстиция вазирлиги ҳузуридаги давлат томонидан кафолатланган юридик ёрдам кўрсатиш бўйича координация маркази билан биргаликда тергов вақтида ҳалок бўлган Игорнинг акаси Богдан Якуниннинг манфаатини ҳимоя қилган мутахассисни таъминлаши керак деб ҳисоблайди.
Игор Якунинга нима бўлган эди?
Ўсмир ўлгани ҳақидаги хабар 1 июнда тарқаган. Унда милицияга Военно-Антоновка қишлоғидаги болалар уйида 6-синфнинг ўқувчиси Игор Якунин ухлаш хонасида ҳушсиз, ўзига келмай вафот этгани ҳақида маълумот тушган. Бола касалхонага етказилиб, шу ерда вафот этганини тасдиқлашган.
Таълим вазирлигининг маълумотига кўра, болалар ухловчи хонада монополия ўйнашган. Игор тик туриб, бир-икки қадам ташлаб ҳушидан кетиб қулаган. Муассаса ҳеч қандай муштлашув бўлмаган деб ишонтирган.
Бироқ марҳумнинг акаси Богдан Якунин терговга Игор юқори синфнинг ўқувчисини калтагидан ўлди деб билдирган. ИИББдан эса вафот этган боланинг жасади текширилганда калтаклаш белгилари бўлмаган деб билдиришган. Бироқ июннинг охирида милиция ўсмир болалар уйида калтакланиш оқибатида ўлганини тан олган.
«Игорни кўкрак қисмига беш марта уришган, охиргиси юрак атрофига теккан кучли зарба бўлган. Бола бурилиб, уч қадам ташлагандан кейин қулаган. Унинг танаси қалтироқ босиб, нафас етишмай, иштонини ҳўллаб қўйган», — деб айтиб берган акаси Богдан Якунин.