Тожикистон отишувда ҳалок бўлган қирғиз чегарачининг жасадини 9 июлда қайтаради. Бу ҳақда Қирғизистоннинг МХДҚнинг чегара хизмати маълум қилди.
Муассасадан қуролли тўқнашув тоғли ҳудудда бўлгани сабаб марҳум Хуснидин Хожиевнинг жасади Тожикистон орқали етказилишини билдиришди. Аввалроқ Хожиевнинг жасадини қайтариш бўйича сўзлашувлар бораётганини хабар қилган.
Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига кўра, 8 июнда соат 17:00 атрофида отлиқ чегара ходими Чашмагилдан довони томон кетаётганда Тожикистоннинг чегарасчилари томонидан кутилмаган ҳужумга учраган.
Дастлабки маълумотларга бўйича отлиқ назоратчилар таркибида тўрт чегарачи бўлган. Унинг иккисига ўқ тегиб, иккиси қочишга улгирган. Яраланганларнинг бири вафот этган. Бир ҳарбий эса гаровга олинган. Чегара хизматининг Баткен вилояти бўйича вакили Киялбек Тўлўнбаев уни қайтариш бўйича сўзлашувларни олиб бормоқда.
Отишув вақтида тожик томондан ҳам яраланганлар ва ҳалок бўлганлар борлиги айтилмоқда, бироқ тожик ҳукумати йўқотишлар бўйича расмий маълумот бермаган.
Тожик ОАВлари Тожикистоннинг МХДҚнинг маълумотига таяниб, отишув тўрт чегарачи чегарани ноқонуний босиб ўтгани учун бўлганини ёзди. Тожик томон икки қирғиз чегарачи яраланган деб маълум қилди.
«Қирғиз чегарачилари ҳарбий ва фуқаролик формасида, қуролланган бўлган. Улар Девашит туманидан Қирғизистон ҳудудига тўққиз отни олиб ўтишга ҳаракат қилишган», — деб айтилади Тожикистоннинг МХДҚ тарқатган маълумотда.