Centerra қирғиз ҳукуматига арбитраж судда қўшимча даъво талабларини қўйди

243

 Centerra Gold Inc. арбитраж судига қирғиз ҳукуматига қўшимча даъво талабларини қўйганини билдирди.

Даъво «Кыргызалтын»га нисбатан «Қумтўр қонига эгалик қилишдан ноқонуний маҳрум қилишга» жавоб қатори берилган.

««Кыргызалтын» конга эгалик қилиш мақсадини амалга ошириш учун сиртдан бошқарув киритиш орқали Қирғизистон ҳукумати билан келишувни тасдиқлаган. Ҳозир ҳам «Қумтўр»ни ва Centerra Gold компаниясидаги ўзининг улушини бошқаришда ҳукуматнинг кўрсатмасини бажармоқда», — деб билдирди Centerra Gold.

Centerra Gold Inc. қирғиз ҳукумати билан «Кыргызалтын»га «олтин конини биргаликда босиб олиб, аввалги инвестициявий шартномаларни бузишгани сабаб» тортган барча зарар билан харажатлар учун ҳам жавобгарликни қўйган.

«Ҳар бир можарони очиқ арбитраж бўйича ҳал қилиш ўрнига ҳукумат ва улар билан бирга ҳаракат қилаётганлар «Центерра»нинг инвестициялари билан минглаган қирғиз ишчиларини хавфга солиб, Қумтўр конинии тортиб олишга ўтишди. «Центерра» бу можарони Қирғизистон ҳукумати билан конструктив диалог билан ҳал қилишни истайди, бироқ уларни диалогга қатнашишдан бош тортишлари бизга арбитраж ва ҳуқуқий воситалар орқали ҳуқуқий ҳимояларни излашдан бошқа чора қолдирмаяпти», — деб билдирди компаниянинг президенти ва бош ижрочи директори Скотт Перри.

Centerra Gold Inc компаниясининг қўшимча даъво аризалари, 2021 йилнинг май ойидаги даъво талаблари каби биргина арбитражда, Швециянинг Стокголм шаҳридаги арбитраж судида қаралади.

Centerra Gold Inc ва «Қумтор»

Centerra Gold компаниясининг президенти Скотт Перри «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг ходимларига 1 июлда мурожаат қилган. Перри қирғиз ҳукумати «конни ёлғон маълумот асосида босиб олганини ва яна музокараларга рози бўлмаётганини» ёзган.

7 майда Бишкекнинг Октябрь туман суди «Қумтўр Голд» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган. 14 майда ташқи бошқарув ҳақидаги қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган. 18 май куни ҳукумат Тенгиз Бўлтурукни «Қумтўр» компаниясининг вақтинча сиртдан бошқарувчиси қилиб тайинлаган.

Кейинчалик бир қанча муаммоли саволлар, сиёсатчиларни ва депутатларни қўлга олиш юритилган: улар «Қумтўр» конини қазиш бўйича лойиҳани амалга оширишдаги коррупцияга гумон қилинмоқда. Асосан собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, собиқ депутатлар Исхак Пирматов билан Талантбек Узакбаев ушланган.

Канада ҳукумати «халқаро активлари бор, халқ олдида сотилаётган канадалик компанияга» ташқи бошқарув киритиш қадами Қирғизистонга «келган чет ўлкалик инвестицияларга узоқ вақт зарар қилиши эҳтимол» деб огоҳлантирган.

Centerra Gold Inc. Қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитраж текширувни таклиф қилган. Компаниядагилар ҳукуматнинг ҳаракати томонлар орасидаги шартномаларни бузади деб ҳисоблашади ва улар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлашади.