Жапаров тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган топшириқларни берди

243

Садир Жапаров 5 июлда Қирғизистоннинг бизнес-жамоатчилигини қўллаш бўйича буйруққа қўл қўйди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Жапаров фармони билан давлат органларига бир қанча топшириқлар берилди, уларнинг бир қисми 2021 йилнинг 1 сентябригача, қолгани 15 декабргача бажарилиши шарт.

Президент маъмуриятидан топшириқлар Жапаровнинг 23 июндаги бизнес-жамоатчилик билан бўлган учрашуви натижасида айтилганини таъкидлашди.

Бош прокуратурага берилган топшириқ

Президент Бош прокуратурага «Иқтисодий жиноятлар бўйича ягона тергов органи» принципини киритиш бўйича таклифларни тайёрлашни ва ишлаб чиқилган Жиноят ва Жиноят-процесс кодексларининг асосида иқтисодий жиноятларни ва қоидабузарликларни декриминаллаштиришни кўриб чиқишни топширди. Бу топшириқларни назорат органи 30 июлгача амалга ошириши керак.

Иқтисод ва молия вазирлиги нима қилиши керак?

Бизнесни қўллаш бўйича топшириқларнинг кўпчилигини Жапаров Иқтисод ва молия вазирлигига берди. Акилбек Жапаров бошқарган вазирлик қуйидаги ишларни бажариши керак:

  • тадбиркорларни асоссиз текширишни тўхтатиш бўйича механизмни ишга тушириш;
  • рухсат қоғозларини, маълумотнома бериш ва кўриб чиқиш муддатини 50 фоизга қисқартириш;
  • туризм тармоғи бўйича ҳар бир вилоятда бештадан кам бўлмаган лойиҳаларни амалга ошириш;
  • коронавирус пандемияси вақтида туризм мақсадида фойдаланувчи кўчмас мулкка солиқ миқдорини камайтириш;
  • инвесторларни жалб қилиш.

Бундан ташқари, президент маъмурияти 1 сентябргача давлат раҳбарига қарашли тадбиркорларни ва инвесторларни ҳимоя қилиш бўйича махсус кенгаш тузиш керак.

Шунингдек, Жапаров кичик ГЭСларга эътибор қаратган. Шу сабаб Энергетика ва енгил саноат вазирлигига кичик ГЭСларни ривожлантириш учун тариф нарх қўйишни, ишлаб чиқарилган электроэнергияни сотиб олишга кафолат беришни ва кичик ГЭСларнинг эгалари билан тегишли шартномаларга қўл қўйишни топширди. Бундан ташқари, давлат раҳбари декабрнинг ярмигача кичик ГЭСларни қуриш бўйича бешдан кам бўлмаган лойиҳаларни амалга оширишни топширди.

Жапаров яна қандай топшириқларни берди?

Жапаровнинг бошқа топшириқлари орасида Савдо-енгил саноат палатасини ислоҳ қилиш, қирғиз-ўзбек давлат чегарасида «Баймак» назорат ўтказиш пунктини очиш ва сув ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича механизмларни амалга ошириш ҳам бор.