Ўғирланган Орхан Инандини қўллаганлар Оқ уйнинг олдига митингга чиқди

276
Сүрөт: 24.kg

Бишкекда халқаро «Сапат» билим бериш муассасасининг президенти, ўғирланган Орхан Инандининг тарафдорлари митингга чиқди. Улар Инандини қайтариб келишни талаб қилишмоқда.

«Ҳукумат расмий билдирув қилиб, тушунтиришини талаб қиламиз. Қандай қилиб шундай бўлди? Орхан Инандини, Қирғизистон фуқаросини қандай олиб кетишди? Тушунмаяпмиз, қандай шундай бўлди? Туркиянинг махсус хизмати қирғизистонликни қандай олиб кетди? Қўрқа бошлайсан», — деб билдиришди улар 24.kg сайтига.

Унинг аёли Рейхан Инанди бу акцияга келолмаган. Инандининг адвокати Таалайгул Токтакунованинг маълумотига кўра, эри ҳақида эшитганида унинг соғлиғи ёмонлашган.

Инандини Туркиянинг разведка хизмати томонидан ўғирланиши

«Сапат» халқаро билим бериш муассасасига асос солган тўрт кишининг бири Орхан Инанди 2021 йилнинг 31 майидан бери бедарак бўлмоқда. Бу иш жамиятда катта резонанс яратиб, президент Садир Жапаров МХДҚ билан ИИВга Инандини топиш учун қўшимча кучларни жалб қилишни топширган. Инандининг ўғирланишини ИИВнинг раҳбари Улан Ниязбеков ўз назоратига олган.

Ҳуқуқ тартибот органлари бедарак бўлаётган Инандини қидираётганда Бишкекда ҳар куни «Сапат» мактаблари президентларининг аёли билан унинг тарафдорларини митинги давом этди. Улар митингга чиққан сари Инанди Туркиянинг разведка хизмати томонидан ўғирланганини айтишди.

Орадан бир ой ўтиб Инандининг аёли билан унинг тарафдорларининг хавотирлари тасдиқланди. Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган 6 июлга ўтар кечаси шахсан ўзи маълумот бериб, Инанди Туркиянинг махсус хизмати томонидан олиб келинганини билдирди.

Унинг айтишича, Туркиянинг миллий разведка хизмати «террористик ташкилотнинг мансабдор аъзосини» қўлга олиб, Туркияга олиб келган.

«Охири миллий разведка хизмати ФEТОнинг Марказий Осий бўйича бош менежери Орхан Инандини бизнинг ўлкага олиб келди ва жавобгарликка тортилади», — деди Эрдўғон.

Шунингдек у мазкур махсус операция асосида Туркияга 100дан ортиқ одам олиб келинганини билдирди. Қирғизистоннинг ИИВ, МХДҚ ҳам ҳозирча Инандига боғлиқ воқеа бўйича изоҳ бермади.

*ФEТО ёки Гуленнинг тарафдорлари — Туркияда террористик деб топилган турк ёзувчиси Фетхуллах Гуленнинг ғоялари атрофида яралган Туркиянинг жамоатчилик ҳаракати. Ҳаракатнинг фаолияти таълим тармоғида (140дан ортиқ ўлкада ҳаракатнинг тарафдорлари очган 1400га яқин мактаб ишлайди) ва конфессиялараро диалогни ривожлантиришда фаол.

Туркия 2016 йили ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилганликда айбланган ёзувчи Фетхуллах Гуленннинг ўзини ҳам террорист деб топган. Кейин турк ҳукумати дунё бўйича Гуленга боғлиқ мактабларни ёпиб, ФEТОнинг аъзоларини экстрадицияланишини талаб қила бошлаган. Гуленнинг ўзи ҳозир АҚШда истиқомат қилади.