Текебаев: Қирғизистон фуқаросининг ўғирланиши мамлакатнинг суверенлигига дахл қилиш билан баробар

277
Ўмурбек Текебаев, архив сурат

Сиёсатчи Ўмурбек Текебаев фейсбукдаги саҳифаси орқали Орхан Инандини Туркиянинг давлат разведка хизмати томонидан ўғирланишини «Қирғизистоннинг суверенлиги ва давлат манфаатига таҳдид қилиш ҳаракати қатори» деб баҳолади.

«Қирғиз давлатининг суверенлиги қанчалик дахлсиз бўлса, ҳар бир қирғиз фуқароси шундай дахлсиз бўлиши керак. Чунки қирғиз фуқароларидан қирғиз халқи бунёд бўлади. қирғиз халқи — давлатнинг асоси», — деди у.

Текебаев Орхан Инанди «Қирғизистон фуқароси ва таълим тизими ривожланишига катта ҳисса қўшган инсон» деб таъкидлаб, Конституциянинг барча редакциясида давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиши кераклиги ёзилганини эслатиб ўтди.

Шунингдек бу воқеага қирғиз ҳукумати томонидан тез орада етарлича баҳо беришини ва Қирғизистон томондан айбдор одамлар бўлса уларнинг ҳаракатига юридик чора кўришни талаб қилди.

«Эртага ҳар биримизнинг бошимизга шундай қора тун тушса, давлатимиз бизни ташлаб қўймаслигига ишонишимиз керак», — деб якунлади у.

Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган 5 июлда бир ойдан ортиқ вақтдан бери бедарак бўлаётган Қирғизистон фуқароси, «Сапат» билим бериш муассасасининг асосчиси Орхан Инанди террорчиларга қарши операциянинг асосида ўлкага олиб келинганини жонли эфирда маълум қилди.

Бу вақтда Инандининг сурати ҳам кўрсатилди — унда у бир ой ичида озиб, соқоллари ўсиб, бир қўли шишиб, аҳволи ёмонлашгани сезилади.

Орхан Инандининг ўғирланиши интернетнинг қирғиз сегментида танқид қилинмоқда. Кўпчилик ўз фуқаросини ўғирлашга йўл берган Қирғизистоннинг МХДҚ ва президентга норозилик билдирмоқда. Шунингдек, Инандининг тарафдорлари 6 июлда Оқ уйнинг олдига митингга чиқиб, ҳукуматдан Инандини қандай ўғирланишини тушунтириб беришни ва уни ўлкага қайтаришни талаб қилишмоқда.

Бироқ қирғиз ҳукумати ҳозирда бу масала бўйича изоҳ бермади.