Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев «Портретга чизгилар. Лидер» деган ҳужжатли фильмда Қирғизистондаги демократия ҳақида фикр билдирди.
Ўз ўлкасидаги демократия ҳақида маълумот бераётиб, Қозоғистон «Ғарбдагидай демократияга энди қадам ташлаганини» таъкидлаган.
«Демократиянинг ороли… Қирғизистон… бизга қардош, яқин халқ. Шу 30 йил оралиғида Қирғизистонда бирор нарса қилиндими?! Ҳар бир президентни қўллаб бу ерга чақирдим. Пул, кредит беришни таклиф қилдик. Бироқ ҳеч нарса қилинмади. Шу сабаб иқтисод ҳаётнинг асоси», — деди у.
Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлган, у давлатни деярлик 30 йил бошқарган. Назарбоев хизматдан 2019-йили мартда кетган.
Президентлик хизматидан кетгандан кейин Назарбоев Қозоғистоннинг хавфсизлик кенгашини бошқара бошлади. Бу ишда у умрбод ишлайди, шунга боғлиқ қонунни парламент 2018-йили майда қабул қилган.