Қозоғистон президент аппаратининг матбуот хизмати 3 июлда пойтахт Нур-Султонда ўлканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг янги ҳайкали очилганини билдирди. Амалдаги давлат раҳбари Касим-Жомарт Токаев ҳайкалнинг очилиш маросимида иштирок этди.
Токаев таъкидлашича, ҳар йили шаҳар куни муносабати билан шаҳарнинг маънавий қиёфасини очадиган янги комплекслар қурилмоқда. У ўтган йили Элбошининг кутубхона музейи қурилганини, унинг яқинида очилган истироҳат боғи шаҳарликларнинг яхши кўриб дам олган масканига айланганини эсга солди.
Туркистонда 3 июль куни Назарбоевнинг яна бир ҳайкали очилган. Бронзадан ясалган ёдгорликнинг баландлиги 4 метр, у оддий халқ орасидан чиққан дунё миқёсидаги одамни акс эттирган.
Майнинг охирида Назарбоевнинг Туркистонда ўрнатилган ҳайкалининг сурати ижтимоий тармоқларга тарқалганда унинг матбуот котиби Айдос Укибай ҳайкални ўрнатиш ғоясини тўнғич президент ёқтирмаганини билдирган. Бироқ мана шу монумент 3-июлда Туркистонда очилди.
Бундан бир йил олдин Нур-Султонда Назарбоевнинг биринчи ҳайкали ўрнатилган. У Нурсултон Назарбоев номидаги университетга қўйилиб, очилишига Токаев қатнашган.
Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлган, у ўлкани деярлик 30 йил бошқарган. Назарбоев хизматдан 2019 йили мартда кетган.
Президентлик хизматидан кетгандан кейин Назарбоев Қозоғистоннинг хавфсизлик кенгашини бошқара бошлаган. Бу лавозимда у умрбод ишлайди, шунга боғлиқ қонунни парламент 2018 йили майда қабул қилган.