«Қўш хотинлилик». ҲСК «Келечек-Будущее» партияси номзодларининг ҳаракатида қонунбузарлик топгани йўқ

238

Бишкекнинг ҳудудий сайлов комиссияси икки аёлга уйланишни қонунийлаштиришни ваъда қилган «Келечек — Будущее» партиясининг номзоди Назира Абдикаимованинг ташвиқот ишларида сайлов қонунларини бузиш ҳолатларини аниқламади.

1 июлда Бишкек шаҳар кенгашига отланган «Келечек — Будущее» партиясининг фейсбукдаги саҳифасида икки аёл олишни қонунийлаштириш кераклиги айтилган икки ташвиқот видеосини жойлаган.

Унда партиянинг номзоди Назира Абдикаимова мазкур ташаббусга «кўплаган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилади» деган фикрни билдирган. Ўз сўзида у «ўлкада кўплаган ноқонуний никоҳлар ва болалар бор» деган.

«Реформа» партияси «Келечек — Будущее» партияси устидан «Маҳаллий кенгаш депутатларини сайлаш» ҳақидаги қонунини бузган деб, Бишкек ҲСКга мурожаат қилган. Улар партия Жиноят кодекси бўйича икки хотинлик жиноят эканини эслатиб, сайловчиларни икки хотин олишга ундамоқда деб ҳисоблашган.

*Жиноят кодексида «Икки ва ундан кўп хотин олиш» моддаси бўйича 120 соатдан 200 соатгача жамоат ишлари, 1 йилдан 1,5 йилгача узайтириш ишлари ёки 100 мингдан 140 минг сомгача жарима кўрсатилган.

«Келечек — Будущее» партиясининг лидери, парламент депутати Чингиз Макешов «Реформа»нинг аризасини «қўш стандарт» деб атаб, Абдикаимованинг мурожаати «шахсан унга тегишли» деб ишонтирди. Бироқ номзод «бизнинг партия қўш хотинлилик учун» деб айтган.