Жогорку Кенеш 5 июлда навбатдан ташқари сессияга йиғилди. Бу ҳақда парламентнинг матбуот хизмати билдирди. Уларнинг маълумотига кўра, сессия 30 июлгача давом этади.
«Жогорку Кенеш депутатлари Қирғизистондаги пандемия бўйича оғир вазиятни ҳисобга олиб, меҳнат таътилига чиқмасдан, амалдаги қонунларни Конституцияга мослаш мақсадида янги қонунларни қабул қилиш зарурлигини таъкидлаб, навбатдан ташқари сессия чақиришни таклиф қилишган», — деб айтилади билдирувда.
Депутат Дастан Бекешев телеграм-каналида сессиянинг очилишидан кейин парламент қўмиталари яна ўз йиғинларини ўтказа олишларини маълум қилди.
«Депутатлар июль охиригача ишлашади, қонунларни қабул қилишади. Кўпров бу Жиноят кодекси, парламентга келиб тушган Сайлов ҳақидаги конституциявий қонун ва министрлар кабинети ҳақидаги қонун», — деди Бекешев.
Навбатдан ташқари сессиянинг очилишида депутатлар кўп бўлмади. Бироқ Жогорку Кенешнинг YouTube каналида берилган видеода сессиянинг очилишига депутат Алиярбек Абжалиев ҳам келганини кўриш мумкин.
2021 йилнинг мартида МХДҚ Абжалиевни ноқонуний бойишда гумон қилиб, жиноий иш қўзғаган эди.
«Абжалиев собиқ президент [Сооронбай Жээнбеков] билан қариндошлик алоқаларидан фойдаланиб, давлат органларининг ишига доим аралашиб, ўша вақтда давлат манфаатига қарши бўлса ҳам хусусий тизимларнинг манфаатларини илгари сурган», — деб билдиришган МХДҚдан.
Шундан сўнг маҳаллий нашрлар халқ вакили Қирғизистондан чиқиб кетганини ёзишган. Жорий йилнинг июнида Абжалиев давлатга 20 млн сом тўккани маълум бўлган. Бироқ МХДҚ депутат қўлга олинмаганини қўшимча қилган.