Чуй вилоятининг Аламудун туманидаги Ала-Арча сув омборига 13 ёшли бола чўкиб кетди. Бу ҳақда фавқулодда ҳолатлар вазирлиги 5-июлда маълум қилди.
Марҳумнинг жасади 4-июлда соат 19:35да топилган. Уни қидирув ишларига Бишкек шаҳар қутқарув хизматидан 8 қутқарувчи жалб қилинган. Унинг жасади милиция ходимларига ўтказиб берилди.
Бунгача Ўш шаҳридаги Тўлўйкўн қишлоғида 18 ёшли ва 13 ёшли ўсмир Оқбура каналига чўкиб кетган. Маълумотга кўра, 13 ёшли бола сузишни билмагани сабаб сувда оқиб кетган. Унинг таниши қутқаришга ҳаракат қилганда ўзи ҳам чўкиб кетган.