Республика штаб 2-июлда ўлкада коронавируснинг 1 485 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 923;
- Чуй вилоятида — 165;
- Ўш вилоятида — 109;
- Жалолобод вилоятида — 91;
- Баткен вилоятида — 80;
- Иссиқкўл вилоятида — 38;
- Ўш шаҳрида — 33;
- Норин вилоятида — 24;
- Талас вилоятида — 22.
Ўтган суткада 571 бемор соғайиб, 10 бемор вафот этди — уларнинг олтиси Бишкек шаҳрида, иккиси Баткен вилоятида, Жалолобод ва Талас вилоятларида биттадан.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 127 880га етди. Касалликдан 111 269 бемор соғайиб, 2 019 киши вафот этди.
Бугунги кунда 3 961 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Бундан ташқари, 9 815 киши уй шароитида даволаняпти.