Қирғизистонда охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтирган тўққиз киши вафот этди

277

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 июль ҳолатига кўра Қирғизистонда коронавирус билан тўққиз нафар бемор вафот этганини маълум қилди.

Шундай қилиб, мамлакатдаги пандемия даврида коронавирус юқиши натижасида жами 2 009 нафар киши вафот этди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қирғизистонда охирги сутка ичида коронавирус инфекциясининг 1392 янги ҳолати аниқланган:

  • Бишкек - 803;
  • Ўш - 78;
  • Чуй вилояти - 197;
  • Ўш вилояти - 60;
  • Талас вилояти - 20;
  • Норин вилояти - 17;
  • Иссиқкўл вилояти - 37;
  • Жалолобод вилояти - 97;
  • Боткен вилояти - 83.

Жами бўлиб, пандемия даврида Қирғизистонда COVID 19нинг 126 395 ҳолати қайд этилган.

Кун давомида 616 нафар бемор соғайиб, касалхоналардан ва стационарлардан чиқарилди.

Шунингдек охирги суткада шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг 46 янги ҳолати аниқланди. Пандемия давомида коронавирус 5454 нафар соғлиқни сақлаш ходимида аниқланган, улардан 4902 нафари соғайган.