Ўшда пора олишда гумонланиб қўлга олинган декан уй қамоғига чиқарилди

52
Сурат: МХДҚ

Ўш шаҳар суди Жусуп Баласағин номидаги ҚМУнинг Ўш шаҳридаги гуманитар табиий фанлар факультетининг деканини уй қамоғига чиқарди. Бу ҳақда вилоят судининг матбуот хизмати «Азаттык»қа билдирди.

«Суд гумонланувчининг эҳтиёт чорасини танлашда Ўш шаҳрида доимий яшаш жойи борлигини, вояга етмаган болалари бор ёлғиз она эканини ва қандли диабети билан оғришини ҳисобга олган» , — деб тушунтиришди суднинг матбуот хизматидан.

Шунингдек Ўш вилоят судидан гумондор 22 июндан бошлаб вақтинча ишдан четлатилганини қўшимча қилишди.

19 июнда миллий хавфсизлик давлат қўмитаси университетнинг Ўшдаги етакчиларидан бири «пора олаётган» видеони тарқатган. Унда аёл кабинетига келган одамлардан 100 АҚШ доллари ва 5 минг сом номиналдаги пулларни олганини кўриш мумкин.

Бу пуллар «сессия учун» берилаётгани айтилган. Шунингдек гумондор пуллар билан столни айлантириб, ирим қилган.

Маҳсус хизмат қўлга олинган гумондорнинг номини «Э. Г.» инициаллари билан яширган. Жусуп Баласағин номидаги қирғиз миллий университетининг сайтида бу инициалдарга Гулмира Эркулова тўғри келади — у олдин ҚМУ қошидаги коллежнинг директори бўлган.

*Бу коллеж 2020 йили Гуманитар табиий фанлар факультетига ўзгартирилган.

Эркулова «Алиппе-Росток» мактабгача таълим муассасасининг директори. Шунингдек у 2009-2010 йиллари Ўшнинг вице-мери бўлиб ишлаган.