«Тоталитаризмга йўналтирилган». Юристлар жиноят кодексларини реформалашни қўлламайди

298

«Стратегик қарорлар» жамоатчилик фондининг юристлари бош прокуратура ишлаб чиққан Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларининг янги версияларидаги хатарларни таҳлил қилишди.

Улар президент Садир Жапаров билан парламентнинг олтинчи чақирилишидан кодексларни реформалашни тўхтатиб туришни сўрашмоқда. Юристлар бу реформа президентнинг мурожаати билан топшириқларига қарши бўлишини таъкидлашади.

Юристларнинг фикрида янги кодекслар инсон ҳуқуқларини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Қирғизистоннинг халқаро мажбуриятларини бузади. Шунингдек, мурожаат муаллифларининг айтишича, кодексларнинг бош прокуратура таклиф қилган версияси репрессия ва тоталитаризмга йўналтирилган.

Мурожаатнинг муаллифлари судьялар билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида коррупция ва босим учун қўшимча имкониятлар пайдо бўлиб, фуқароларда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятлари камаяди деган хавотирда.

«Клооп» юристларни хавотирга солган ва Садир Жапаровнинг янги Конституцияга қўл қўйгани қирғиз халқига қарши бўлган ҳолатларни топиб, уларнинг муҳимларини таҳлил қилди.

Дзержинскийнинг ишлаш усулларини қайтариш

Бош прокуратура ҳар бир мурожаат ёки ҳуқуқбузарлик факти 24 соат ичида ЖУРга рўйхатга олиниб, бу бўйича судгача текширув бошланган механизмни Қирғизистонга кераги йўқ деб қарор қилди. ЖУР тизими тарқатилади, иш қўзғаш ёки ундан бош тортиш ҳақидаги қарорни 20 кун ичида терговчи қабул қилади.

Гумондор жиноят бўлган жойда қўлга тушса ҳам у 20 кунлик терговгача текширувни ва бу бўйича иш қўзғалишини кутади.

«Мазкур институт 1927-1928 йиллари, репрессия вақтида Феликс Дзержинский томонидан киритилган. Бу фуқаролар учун ҳуқуқ тартибот органларининг ишида умуман ҳуқуқ топиш мумкин бўлмаган стадия бўлган. Унда амалда жиноят бўлса ҳам жиноий иш қўзғаш ёки қўзғамаслик қарорини терговчи қабул қилади. Ҳақиқатдан ҳам бундай жиноятлар терговчининг хоҳишига қарамай автоматик турда текширувни талаб қилади», — деб таъкидлашди юристлар.

Қирғизистон мустақил бўлгандан кейин тўқсонинчи йиллари бу практикадан фойдаланилиб, кейин бекор қилинган. Ҳозир бош прокуратура уни қайта олиб келишни кўзламоқда.

«Опер ходимлари расмий жиноий иш қўзғалгунча одамларни ёллаб масхаралаб, кечаси сўроққа чақириб, тушунтириш хати ёки ишнинг материаллари билан таҳдид қилиб, у ёки бу томонга югуртираверишган.

Бу босқичда кўплаган адвокатларнинг, ҳуқуқ ҳимоячиларининг ва процесснинг бошқа иштирокчиларнинг гувоҳликлари бўйича қийноқлар, калтаклашлар, одамларни масхаралашлар бўлган, бу ерда одамлардан пул талаб қилишлар бўлган», — деб билдиришади юристлар.


Терговчи қарор қабул қилгунча шартли жабрланувчи билан шартли гумонланувчининг мақоми тушунарсиз — уларни гувоҳ қатори сўроқ қилиб, коррупцияга бўшлиқ қолдиради.


Шу билан бирга гумондор ҳозирги кодексларда ёзилган қўлга олишнинг асосли эканини текширишни талаб қилиш ва адвокат ёллашга ёки мустақил ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. қамоққа олмай одатдагидай сўроққа чақиришда ҳам одамда мазкур ҳуқуқлар бўлган.

Агар янги кодекслар ишга тушса, гумондор қўлга олингандан кейин зудлик билан эмас, биринчи сўроқдан кейин адвокат берилади. Бу орада қўлга олинган одам кўрсатма беришга мажбурлаши мумкин.

«Амалда қўлга олиш билан факт турида олиб келиш ўртасида суткалар, балки бундан кўп вақт ўтиши мумкин. Ҳуқуқдан фойдаланиш амали кўрсатишича, бу жуда хавфли иш, сабаби бу орада гумонланувчининг адвокати бўлмайди, кўпроқ терговнинг ноқонуний усулларидан фойдаланилади, қийноқ, таҳдид ва руҳий босимга учрайди. Қийнаб «тан олдиргандан» кейин гумондорга адвокат тайинланади», — деб таъкидлашди юристлар.

Ҳуқуқ бузилганини айтиб шикоят қилиш қийин бўлади — аризаларни қараш муддатини бош прокуратура аризанинг ҳолатига қараб 3 суткадан 10-20 суткагача узайтирмоқда.

Қамоққа олиш учун янги имкониятлар


Бош прокуратура президент майда бебошлик учун эълон қилинган гуманизацияга қарамай қирғизистонликларни кўпроқ қўлга олишни таклиф қилмоқда.


Юристлар аталиши мазмунан тўғри келмайди деётган бошқарув тартибига қарши қонун бузишлар ҳақидаги янги кодексида (БТҚБК) «унчалик муҳим бўлмаган жиноятлар» учун исталган одамни суднинг рухсатисиз маълум бир муддатга қамаб қўйса бўлиши ёзилган.

Бундай шароитда адвокатнинг ҳимоясига терговга ва адолатли судга бўлган ҳуқуқ йўқолади.

«БТҚБК лойиҳасига кўра, айбсизлик презумпцияси сақланмасдан қамаш тайинланиб, ҳуқуқ бузиш факти ҳеч қандай текширув ва далилларсиз, протокол тузиш билан қамоққа олинади. Халқаро стандартларга кўра, майда ҳуқуқ бузишлар учун қамоққа олинмаслиги керак», — деб ҳисоблашади юристлар.

Шу билан бирга юристлар янги кодексга кўра, тергов ёки судсиз қамоққа олиш митинг, пикетга чиққанларга, ҳукуматнинг кўз қарашига рози бўлмаганларга қўлланилиши мумкин деб қўрқишади: чунки БТҚБКни таҳрирлаб қўйса ҳам бўлади.

«Воқеа шундай кетадиган бўлса, барча қатнашчилар қамоққа олинади. Бу фуқароларнинг бирикиш эркинлиги каби конституциявий ҳуқуқига салбий таъсир қилади ва фуқароларнинг фундаментал ҳуқуқларини бўға бошлайди. Кейин қонунга тинчлик митинглари ҳақида нима ёзса ҳам шу КППУ қамашлар билан қўлга олишларни изга солувчи қуролига айланади», — дейишади юристлар.

Кодекснинг муаллифлари республикада қабул қилувчи-бўлиштирувчи жойлар ёки алоҳида тартибдаги қамоққа олиш уйлари йўқлигини ва бюджетда уларни таъминлашга ортиқча маблағ йўқлигини ҳисобга олишмаяпти. Агар қисқа муддатли қамоққа олишлар ҳақида қонунда ёзилган бўлса халқаро стандартлар давлатни шундай жойларни тайёрлашга мажбурлайди.

Масалан, 15 суткага судланган одам вақтинча сақлаш изоляторида рецидивист ва ўзгача оғир жиноятда айбланганлар билан бирга ўтиради. Бу ҳам бир қанча халқаро қоидаларни бузиш бўлиб саналади.

«Вақтинча сақлаш изоляторлари енгил жиноят қилган одамларни сақлашга мослаштирилган эмас. Бироқ бундай амалиёт Қирғизистонда бўлиб туради. Тасаввур қилинг, бундай воқеага дуч келган одамлар қандай қийноқларга, ур-тепкига ва камситишларга дучор бўлишади. Бу фуқароларга ҳам, тадбиркорларга ҳам тегишли», — деб айтишади юристлар.

УЖГ, коррупционерлар ва фирибгарлар учун янги имкониятлар

Президент ва МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев эълон қилган коррупция ва УЖГ билан кураш ҳам сўзлигича қолади. Кодексларнинг эълон қилинган вариантида УЖГ аъзоларининг жавобгарлиги енгиллаштирилган — «Жиноятларни жазо-ҳуқуқий квалификациясининг махсус қоидаси» моддаси олиб ташланган.


Бу демак, УЖГ аъзосини шу груҳнинг аъзоси бўлгани учун ёки яна бирор бир қонунбузарлик учун ё бир қонун бузиш учун — масалан, таҳдид бўйича судлашади, УЖГга аъзо бўлгани ҳисобга олинмайди. Шу сабаб 15-20 йилга озодликдан маҳрум қилиш ўрнига улар 5-7 йилга қамалади.


«Жиноят кодексининг лойиҳасида 40дан ортиқ турли моддалар «жиноий гуруҳ томонидан қилинган», «жиноий гуруҳ таркибида қилинган» квалификацияловчи белги билан тўлдирилган. Шу билан бирга атайлаб жиноят қилинган бошқа 150 ҳолатда шундай квалификацияловчи белги нимагадир қўлланилган эмас. Жиноий гуруҳ истагандай жиноят қила олади», — деб таъкидлайди юристлар.

Кодексларнинг янги версияси коррупционерларга ҳам ёрдам беради — коррупция тушунчаси олиб ташлангани сабаб жазо енгил бўлиб қолади — 10 йилдан ортиқ озодликдан маҳрум қилиш ўрнига кўп бўлса 5-8 йил қаралади.

«Президент ўзининг одатга айланган халққа ва депутатларга мурожаатида коррупцияга аралашганларнинг жавобгарлигини кучайтириш ҳақида айтишига қарамай, бош прокуратура таклиф қилган формулировка бунга қарши келади. Бугунги кунда коррупцияга боғлиқ жиноятлар кўп бўлиб, жамоатчиликда коррупция билан курашга бўлган талаб кучайди», — деб эсга солишган юристлар.

Бундан ташқари банкдаги товламачилик билан пулни легаллаштиришнинг иштирокчиларининг ҳаёти ҳам анча енгиллайди — янги жиноят кодексида юридик шахсларнинг жавобгарлиги олиб ташланган. Бу қадам билан Қирғизистон ўлка орқали пул чиқаришни енгиллаштиришга, терроризмни молиялашга ва БМТнинг коррупцияга қарши конвенциясини бузишга қадам ташлайди.

Оилавий зўравонликка туртки бўлган имкониятлар

Президентнинг мурожаатида аёлларни, болаларни ва қуйи қатламларни ҳимоя қилиш ҳақида сўз бўлган.

«Охирги йилларда қуйи қатламларга нисбатан жиноятлар, масалан аёлларга, болаларга ва уларнинг мулкларига ҳужум каби жамоатчиликда жуда кўп норозиликлар яратмоқда. Бундай жиноятларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш керак. Шу сабаб мен қонунга тегишли тузатишлар киритишни топширдим», — деган Жапаров 5 майда.

Бироқ бош прокуратура, барча оғир бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларда жабрланган одамнинг номидан ёки унинг вакили номидан келиб тушган аризанинг асосида тергов қилиниши керак деган қарор чиқарган. Ишнинг тергов қилинишини томонларнинг ярашиш келишуви асосида тўхтатиб қўйса бўлади.

Бу кодекслар кучга кирса, милиция энди гувоҳларнинг билдирувига, ОАВларининг билдирувларига, кризис марказларининг вакилларини мурожаатига ва оилавий зўравонликка боғлиқ жиноятлар ҳақида сигналларга жавоб бермайди дегани. Жиноятчиларни жавобгарликка тортиш ҳам қийинлашади, масалан:

  • амалда никоҳ муносабатларини тузишга мажбурлаш;
  • никоҳга туришга мажбурлаш;
  • вояга етмаган билан оила қуриш;
  • оилавий зўравонлик;
  • ота-оналарнинг болаларини боқишдан бош тортиши;
  • вояга етмаганларни жиноятга шерик қилиш.

«Бу таҳдидга, қўрқитишга, жабрланувчига босим ўтказишга йўл очади. Бундай вазиятда ариза келиб тушмайди. Жамиятимиздаги зўравонликнинг қурбонлари уй золимлари, зўравонлари, қийноққа солувчилар билан юзма-юз қолганда катта руҳий босимга дучор бўлишини биз биламиз; жабрланувчиларга ариза ёзиш учун қай даражада эрк ва сабр керак», — деб таъкидлаган юристлар.

Шу билан бирга агар оғир эмас ва унча оғир бўлмаган жиноятдан жабрланган аёл милицияга келиб, терговчи ишни 20 кундан кейин қўзғаган ҳолда ҳам — уни ярашишга мажбур қиладиган босимдан ҳимояланган эмас.

Ярашишни бош прокуратура вояга етмаганларнинг манфаатларини, руҳий ва жисмоний соғлиғига таъсир қилган моддалар қаторига қўшган. Масалан, бу:

  • вояга етмаганларни порнобизнесга жалб қилиш;
  • жинсий ҳаракатларга мажбурлаш;
  • фоҳишаликка мажбурлаш;
  • фоҳишалик ва бузуқиликни тарғиб қилиш;
  • ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш;
  • руҳий касалликлар шифохонасига ноқонуний қамаш;
  • амалда никоҳ муносабатларига мажбурлаш;
  • оила қуришга мажбурлаш;
  • диний иримлар вақтида оила ёши бўйича қонунни бузиш.

Юристлар кодекслар лойиҳаси «жиддий қайта кўриб чиқишга ва жамоатчилик билан манфаатдор томонлар иштирокида кенг муҳокамага муҳтож» эканини билдиришди.

«Уларни шошилинч қабул қилиб бўлмайди. Кодексларнинг одамларга таъсирини ва уларнинг миллионлаган фуқароларга, ўлканинг ташкилотларига аралашишини ҳисобга олиб, уларни қабул қилишга шошилмасликни таклиф қиламиз», — дейишади улар.

Қонун чиқаришдаги хатолар сабаб улар ҳукумат вакилларига ёрдам сўраб мурожаат қилишади.

«Президентга ва Жогорку Кенешга суд ва ҳуқуқ тартибот органларини тузиш жараёнини қўлга олишни ва жиноят ва жазо, жазо-процессуал ва жазо ижроси кодексларини кўриб чиқишни бутун ислоҳотни ягона стратегик ҳужжат асосида синхронлаштириб, консолидациялашга йўл берган аналитик иш олиб борилиб, қонунларни ўзгартириш концепцияси ва жиноят юстициясини олиб бориш стратегияси ишлаб чиқилмагунча ортга жилдиришни сўраймиз».