Коронавирус юқтирган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев 29-июнда ишга чиқди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати хабар қилди.
У эрта тонгда Суворов номидаги ҳарбий ўқув юртининг раҳбарлари билан учрашиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар учун койка масаласини муҳокама қилгани айтилди.
«Бугунги кунда вазирнинг аҳволи қониқарли, ПЧР-тест салбий натижа кўрсатди», — деб билдиришди матбуот хизматидан.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлигини Қирғизистонда COVID-19 касаллигига чалинганларнинг сони кундан-кунга ортаётганини айтиб, касаллик оғир ўтишига қарамай уй карантинига амал қилишга чақирди.
Соғлиқни сақлаш вазири коронавирус касаллигини юқтириб олгани ҳақида маълумот 25-июнда айтилган. Унда Бейшеналиев ўзи касалликнинг биринчи белгилари бир неча кун олдин пайдо бўлганини, бироқ шунга қарамай ишга келаётганини билдирган.
«Ҳозир иш кабинетимда изоляцияда бўлиб, видео алоқа орқали масофадан ишлаяпман. Ҳеч қаерга чиқмадим. Овқатни эшикни олдига ташлаб кетишяпти. Эртароқ ўзимга келайин деб заҳарли қўрғошин билан даволаняпман. Бир-икки кун ичида соғайиб кетаман. Касаллик кучайганда ўзим ётиб олмаслигим керак», — деган у.
Иссиқкўл илдизи ёки аконит заҳарли ўсимликлар қаторига киради, у «ит ўлими», «қашқир заҳри», «заҳарлар маликаси» деган номлар билан ҳам маълум. Тиббиётдаги текширувларда «заҳарли қўрғошин» жуда ҳам заҳарли экани айтилиб, ундан дори сифатида фойдаланиш хавфлилиги огоҳлантирилган. Одатдан ташқари фойдаланиш ҳам ўлимга олиб келади.
27-июнда вазирлик Бейшеналиев уй карантинида эканини ва даволанаётганини билдирган. Муассаса вазирнинг ҳамроҳ касаллиги бўлишига қарамай, вакцина олгани сабаб касаллик енгил ўтаётганини таъкидлаган.
29-июнга кўра ўлкада коронавируснинг 1 092 янги ҳолати аниқланиб, 10 бемор вафот этди. Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда умумий COVID-19 касаллигидан 1 992 киши вафот этди.