Депутатлар электр энергиясининг тарифини кўтаришни ортга жилдиришга чақиради

260

Депутат Дастан Бекешев фейсбук саҳифасига министрлар кабинетининг раиси Улукбек Мариповга электр энергия билан иссиқлик учун тарифни оширишни вақтинча тўхтатиш бўйича мурожаатини жойлади.

«Ишсизлик, инфляция, қурғоқчилик, коронавирус, капитал сиртга чиқиб, камбағаллик даражаси ўсмоқда, бу ерда эса электр ёруғлиги билан иссиқликнинг тарифини оширишни кўзлашмоқда», — деб ёзган Бекешев.

Бекешев ва яна тўққиз депутатнинг Мариповга мурожаатида тарифларни ошириш «ижтимоий портлашга ва йирик ишлаб чиқариш ишхоналарининг ёпилишига» олиб келиши мумкинлиги айтилган.

«Тарифларни ошириш ижтимоий-иқтисодий муҳитидаги бир қанча негатив жараёнлар билан келганини ҳисобга олиш керак: инфляциянинг ўсиши, озиқ-овқатларнинг кескин қимматлаши, иш ўринларининг қисқариши ва коронавирус оқибатлари», — деб айтилади мурожаатда.

Парламентарийлар бундан ташқари министрлар кабинети электр энергияси, иситиш учун тариф сиёсати бўйича экспертлар, бизнес вакиллари ва фуқаролар билан муҳокама ўтказиши керак деб ҳисоблашади.

Шунингдек, министрлар кабинетидан электр ва иситиш тармоғидаги ҳаражатларни қисқартиришни сўрашган.

Тарифларни ошириш ва энергокризис

2020 йили Қирғизистон Тоқтоғул сув омборида сув камлиги сабаб Қозоғистондан электр энергиясини сотиб олишга мажбур бўлган.

Ҳукумат электр энергиясидан фойдаланиш бўйича халққа чеклов киритилмаслиги учун ваъда берган. Ҳукумат сув омборида сув етишмовчилиги бир неча йил давом этишини айтган.

Бироқ, 2020 йили октябрда ўлкада ҳукумат алмашиб, совуқ тушганда ёруғлик барибир ўчирилиши маълум бўлган: аввал электр тизимига бўлган босим кўплигидан автоматик равишда чироқ ўчиб турган. Миллий энергохолдинг қирғизистонликларни электр энергиясини тежашга, уйларни иситиш учун газ ва кўмирдан фойдаланишга чақирган.

Тоқтоғул ГЭСида сувнинг миқдори озлиги сабаб тарифларни ошириш масаласини биринчилардан бўлиб Садир Жапаров айтган. Кейин у тариф сеткани ўзини таклиф қилган.

Кейин ҳукумат учун иситиш учун ҳам тарифни оширишни таклиф қилган. Унга кўра, бу йил иситишга бўлган тариф 25%га, 2022-йили 10%га кўтарилади. Шунингдек, тарифни ошириш иссиқ сув учун ҳам таклиф қилинган — бу йил ва келаси йили 25%га, 2023-йили 8%га кўтариш ҳақида сўз бўлган.

2021 йилнинг баҳорида Қирғизистон инқироздан чиқиш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон билан 2022 йилнинг баҳоригача 1650 кВт/соат электр энергияси билан таъминлаш бўйича шартномани имзолаган. Бунинг эвазига 2023 йилгача ҳар йили ёз ойларида ўлкадан суғориш учун сув чиқарилади.

Биринчи оқизиш 1 июнда бошланган. Ўша вақтда фермерлар ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўлка қурғоқчиликка келиб қолганини, Чуй вилоятида ҳосилдан қуруқ қолиш эҳтимоли борлигини айтишмоқда. Сув танқислиги сабаб Бишкек шаҳрида ҳам суғориш суви танқислик юзага келган.

16 июнда энергетика вазири Доскул Бекмурзаев агар позитивли фикрласак Қирғизистонда энергетика кризиси бўлмайди деб билдирган.

Бироқ кўп ўтмай қирғизистонликлар «Шимолийэлектр» ва «Шарқийэлектр» ишхоналаридан электр энергиясини уй иситишга ва термик жараёнлар» учун фойдаланиш тўлиқ тақиқланаётгани ҳақида ёзма маълумот ола бошлашган.

«Шимолийэлектр» ишхонасидан бу мажбурий чора эканини, бу куз-қиш мавсумларида электр энергияси танқислиги юзага келмаслиги учун қўлланилганини билдиришган.