Охирги бир неча ойда дунё ҳамжамияти Афғонистондаги ва унинг Тожикистон, Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларидаги вазиятдан хавотирда.
«Толибон»* радикал ислом ҳаракатига боғлиқ вазият Афғонистонда 2021 йилнинг май ойидан бошлаб кескинлашган. Бунга 20 йилга яқин Афғонистон ҳудудида бўлган АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийлари чиқарилаётгани сабаб бўлди. Толиблар жонлана бошлаганда Европа иттифоқи ва АҚШ баёнот билан чиқиб, «Толибон»нинг ҳаракатларини танқид қилиб, ҳарбий ҳужумни тўхтатишни талаб қилган.
*«Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган. «Толибон» ҳаракатининг ҳарбийлари радикал сифатдаги ҳаракатлари билангина эмас, бошқа террористик гуруҳларга, унинг орасида Қирғизистонда тақиқланган «Ал-Қоида»га алоқаси борлиги билан ҳам маълум.
Вазиятнинг кескинлашганига БМТ ҳам эътибор қаратди. БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш бўйича вакили Дебора Лаёнс ҳарбийларни Афғонистондан зудлик билан чиқарилиши «ёқимсиз сюрприз бўлганини» билдирган.
Унинг айтишича, майнинг бошидан бери толиблар Афғонистоннинг 370 округининг 50дан ортиғини эгаллаб олган. Лаёнс чет эллик ҳарбийлар тўлиқ чиқиб кетгандан кейин «Толибон» афғон провинцияларининг марказларини босиб олишга ҳаракат қилиши мумкин деб хавотирланмоқда.
Чет эллик ҳарбийлар чиқарилгандан кейин толиблар бош кўтара бошлаганини Афғонистоннинг ТИВ раҳбари Мохаммад Ханиф Атмар ҳам айтган. БМТнинг хавфсизлик кенгаши йиғинида у толиблар ҳужум учун кўпроқ тинч аҳолини танлаётганини билдирган.
Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда ҳам вазият кескин
Бу орада Афғонистон ҳукуматининг ҳарбийлари билан толибларнинг тўқнашуви Марказий Осий давлатлари билан чегарага яқинлаб қолди. Бунга 22 июнда афғон ҳукуматининг 100дан ортиқ ҳарбийи Тожикистон ҳудудига чекингани далил бўла олади.
«Озоди» нашри шунда Тожикистоннинг МХДҚга таяниб ҳарбийлар «Толибон» ҳарбийларининг «ҳужумига бардош беролмай» ортга чекинганини билдирган. Шу билан бирга МХДҚ Афғонистон билан бўлган чегарада вазият кескинлигича қолаётганини таъкидлаган.
Афғонистонда уруш давом этаётган вақтда Ўзбекистоннинг мудофаа вазирлиги «аскарларни урушга тайёрлаш бўйича амалий ҳаракатларни» бошлаган.
Ҳарбий машғулотлар Тошкент ва Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округларига ҳам тегишли экани таъкидланган — Ўзбекистон мана шу жанубий ҳудудида Афғонистон билан чегарадош. Бироқ мудофаа вазирлиги ҳарбий машғулотлар толибларнинг жонланишига боғлиқ эканини айтмаган.
Жапаровнинг Тожикистонга сафари
28-29 июнда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Тожикистонга расмий сафари бошланди. У давлат раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашади. Жапаровнинг Тожикистонга бўладиган сафари Қирғизистонда норозиликлар яратган, бунга икки ўлканинг яқинда чегара ҳудудларида бўлган қуролли можаро сабаб бўлган. Қирғизистоннинг бош прокуратураси Тожикистоннинг ҳаракатини «ҳарбий агрессия» деб атаган.
Расмий кун тартибида «Толибон» ҳаракатига боғлиқ масала кўрсатилмагани билан Жогорку Кенеш депутати Абдивахап Нурбаев Жапаровнинг Душанбега бўлган сафари шунга асосланганини айтади.
Нурбаев «Азаттык»қа берган интервьюсида Афғонистондаги вазият барча Марказий Осий давлатларининг президентларини хавотирга солганини билдирган.
«Тожик президенти билан Ўзбекистон, Қозоғистоннинг президентлари сўзлашди. Ўзбекистон қуролли кучларини тўлиқ тайёргарликка келтирмоқда. Бу ҳозир Ўрта Осиёдаги барча давлатларнинг президентларини ўйлантирган масала. Менимча, президент [Садир Жапаров] шу вазият сабаб борса керак», — деб билдирган Нурбаев.
Жапаров Қирғизистон Тожикистон билан чегарадош ва икки ўлка ЖХҲТга аъзо эканига қарамай Афғонистондаги жанжал сабаб ҳеч қандай баёнот бермаган.
Бироқ Жапаров вазият қандай эканидан хабардор, сабаби масалани Қирғизистоннинг хавфсизлик кенгашининг котиби Марат Иманкулов 23 июнда Тожикистонда ўтган учрашувда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг хавфсизлик кенгаши аъзолари билан муҳокама қилган.
Тожикистон президентининг матбуот котибининг маълумоти бўйича, учрашувда терроризмга қарши ҳаракат қилиш масаласидан ташқари, Афғонистондаги вазият ҳам муҳокама қилинган.
Афғонистондаги уруш Қирғизистонга ҳам тегишли эканини депутат Дастан Бекешев ҳам айтган. Депутат фейсбук саҳифасида Жапаровнинг Тожикистонга сафарини заифлик қатори баҳоламасликни, сабаби ҳозирда эҳтимолий хавфларни ҳал қилишга биргаликда ҳаракат қилиш керак деб таъкидлаган.
«Марказий Осий давлатларининг раҳбарлари воқеа кескин тус олса, ўзаро қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида ўйлашмоқда. Расмий ҳукуматнинг ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасига сурила бошлади. Бу масала албатта бизга ҳам тегишли», — деб ёзган Бекешев.