Республика штаб 28 июнда ўлкада коронавируснинг 1 081 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 42 тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 640 (26 тиббиёт ходими);
- Чуй вилоятида — 99 (тўрт ходим);
- Жалолобод вилоятида — 91 (уч ходим);
- Ўш шаҳрида — 71 (бир ходим);
- Баткен вилоятида — 63 (уч ходим);
- Ўш вилоятида — 58 (тўрт ходим);
- Иссиқкўлда — 28;
- Норин вилоятида — 17 (бир ходим);
- Талас вилоятида — 14.
Шунингдек ўтган суткада 488 бемор соғайиб, беш бемор вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 121 946га етди. Касалликдан 108 953 бемор соғайиб, 1 982 киши вафот этган.
Бугунги кунда 3 132 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 128и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари 6 813 киши уй шароитида даволанмоқда.