Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати 28 июнда онлайн-сервис ишга тушганини билдирди, бу орқали COVID-19га қарши эмлангани ҳақида сертификат олса бўлади.
Сервис соғлиқни сақлаш вазирлиги «Шимолий электрон ўзаро ҳаракатланиш маркази» давлат ишхонаси билан биргаликда ишга туширилди. У электрон хизматлар порталида жойлашган: portal.tunduk.kg.
«Электрон сертификат COVID-19га қарши вакцина қилингани ҳақида маълумотлар бўлади, унинг ичида сертификат маълумотларининг аниқлигини текшириш учун QR-код бор», — деб билдиришди вазирликдан.
Сертификатни қандай олса бўлади?
Коронавирусга қарши эмлангани ҳақидаги сертификатни олиш учун portal.tunduk.kg порталида рўйхатдан ўтиш керак. Шу билан бирга сайтда рўйхатдан ўтиш учун фуқароларда электрон имзо бўлиши керак*, у аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида берилади.
*Агар сизда электрон имзо йўқ бўлса, унда сиз порталга киролмайсиз.
Вакцина олгандан кейин эмлангани ҳақидаги сертификат олиш учун фуқаро порталда бир неча амалларни бажариши керак:
- portal.tunduk.kg порталига кириш;
- «Соғлиқни сақлаш бўлимида» «COVID-19га қарши эмлангани ҳақида сертификат олиш» бўлимини танлаш;
- электрон сертификат олиш учун билдирув юбориш.
«Сертификат автоматик равишда тузилади, ундан нусха олиш ёки pdf-форматдаги ҳужжат қатори сақласа бўлади. ишончли эканини текшириш учун QR-код бўлади», — деб таъкидлашган соғлиқни сақлаш вазирлигидан.
Муассасанинг маълумотига кўра, ҳозирги вақтда «Эмланганларнинг реестри» тизимини ишга тушириш якунланиб қолди. Унда вакцина олган чет элликлар ва Қирғизистон фуқаролари ҳақида маълумотлар бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тушунтиришича, тизим ёрдами билан тиббий муассасалар сертификат бера олади ва онлайн сертификат олишда қийналаётганларга муқобил бўлади.