Ўқ отиш спорти устаси Каникей Кубаничбекова халқаро мусобақаларда олган очколари натижасида Токиода бўладиган ёзги Олимпада ўйинларига йўлланма олди.
Давлатнинг ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт агентлигининг кўра, Кубаничбекова Қозоғистон, Ҳиндистон, Қувайт ва Озарбайжон давлатларида онлайн ва оффлайн форматда ўтган тўрт халқаро мусобақага қатнашиб, яхши натижалар кўрсатган.
Кубаничбекова рейтингда энг юқори ва ўртача натижага эга бўлиб, унга йўлланма олишга имкон бўлган. Спортчи 2020-йили ўқ отиш бўйича Қирғизистон кубогини қўлга киритган. У ҳозирда ўқ отиш спорти бўйича Қирғизистон терма жамоасининг аъзоси.
Бунгача Олимпиада ўйинларига қатнашиш лицензиясини қирғиз спортчиларидан Мээрим Жуманазарова, Айпери Медет қизи, Акжол Махмудов, Үзүр Жусупбеков, оғир атлетикачи Бакдўўлўт Расулбеков, грек-рим кураши бўйича спортчи Жоломан Кубаничбеков, эркин курашчилар Айсулуу Тинибекова, Эрназар Акматалиев, сувда сузувчи Денис Петрашов, полвон Атабек Азизбеков, енгил атлетикачилар Дарья Маслова, Юлия Андреева ва Мария Коробоцская олган.
2020-йили Япониянинг Токио шаҳрида ўтувчи 32-ёзги Олимпиада ўйинлари COVID-19 пандемияси сабаб халқаро олимпиада қўмитаси томонидан 2021-йилга жилдирилган. Олимпиада ўйинлари Токиода 23-июлдан 8-августгача ўтказилиши айтилмоқда.
Муаллиф: Дилде Шатанова