«Клооп» ўқувчиларга инглиз тилини ўргатади. Бунинг учун биз кўплаб вакансия очдик

270

Қирғизистон — камбағал, коррупциялашган, криминал ва саводсиз одамлар босиб олган ўлка эканидан афсусланасизми?

Бизнинг яшовчилар ишлаб, яхши пул топиш учун ерлар озлигини, иложсиз улар Россия каби давлатларда оғир ишларни қилишлари жонингизни оғритадими?

Бизнинг ўлкадаги сайлов натижасини овоз сотиб олиш ёки маъмурий ресурс орқали босиб ўтказиш ҳал қилиб қолгани сизни безор қилдими?

Унда бизнинг жамоага қўшилинглар, сабаби биз билим бериш ва инглиз тилини ўргатиш орқали шуларнинг ҳаммаси билан (фақат бу эмас, бошқаси билан ҳам) курашмоқчимиз.

Буларнинг ўзаро қандай алоқаси бор?

Биз Қирғизистондаги кўплаган муаммоларнинг асл сабаби, камбағаллик сабаб бўлмоқда деб ҳисоблаймиз. Бизнинг ўлкада юз минглаган одамлар оғир шароитда яшайди. Сиз ўртача ёки бой яшасангиз ҳам бу бизнинг умумий муаммойимиз, баримизга тегишли масала.

Камбағал одам қўпол қилиб айтганда фақат қоринни ғамини қилади. Унда ўз ҳуқуқи учун курашишга ички ресурс жуда оз қолади. Агар камбағаллик келса, биринчи мақсад оч ўтирган болаларининг қорнини тўйғазиш бўлса одамлар — иложсиз турли ишларни қилиб, ҳатто виждонини ҳам сотиши мумкин.

Бу коррупциялашган ҳукумат билан жиноят оламига мойдай ёқади. Сабаби камбағаллар орасидан қопга солинган миллионларни ноқонуний чиқариб кетиш учун курьер топиш осон. Ёки қаватли уйларнинг яшовчиларига пул тарқатиб, овоз сотиб олган уй раҳбари учрайди. Ёки маълум миқдорда жиноятга кўз юмувчи милиция ходимини топиш қийин бўлмайди.

Хўш, камбағаллик билан қандай курашиш керак?

Биз Қирғизистонда рақобатдаги профессионаллар кўп бўлишини истаймиз. Қайси касбнинг эгаси бўлмасин, ўлка ичида эмас бошқа мамлакатларда ҳам талаш бўладиган мутахассислар бўлса деймиз.

Шу билан бирга фуқароларни ўлкадан кетишга мажбур қилмайдиган касбларга эътибор қаратишга қарор қилдик. Пандемияга раҳмат, шундай касблар кўпайди: дастурчилардан тортиб рақамли иллюстраторгача, колл-марказ операторидан тортиб интернет дўкони сотувчисигача, моддий маслаҳатчидан мобил ўйинлар ташкилотчиларигача.

Биз ўлкамизда юз минглаган одам юртидан, энг яхшиси — кичик юртидан ёки яшаган шаҳридан ҳеч қаерга кетмай кўпроқ даромад топишни ўрганишни истаймиз. Масалан, Таласда, Баткенда ёки Тошкўмирда ойига камида 250 доллар даромадини осон тополган одамларнинг жамиятдаги шериги пайдо бўлганини ҳаёлингизга келтиринг. Биринчидан бу муҳим инвестицияларнинг келишига йўл очади, иккинчидан юқорида айтилгандай даромад топган одамларни қўрқитиш, сотиб олиш ҳам осон бўлмай қолади. Агар одамлар бундан икки марта пул топа бошласа-чи?

Бу баримиз учун фойдали бўлади. бу одамларнинг харажатлари ҳам кўпаяди. Уларнинг атрофидаги инфраструктура яхшиланади.

Бизнинг яна бир орзуйимиз — халқ орасида бойлар билан камбағаллар ўртасида йирик ажрим йўқолса деймиз. Биз билим беришга инвестиция киритиш билан биринчи навбатда Қирғизистонда катта ҳажмли, барқарор, мустақил, эркин ўртача синф қурамиз деган умиддамиз.

Энди вакансия ҳақида 

Ҳа, вакансияга келсак. Юқорида айтилганларга керакли билимнинг пойдевори инглиз тилини билиш деб ҳисоблаймиз.

Инглиз тилини машҳур ва универсал эканини шундан билинг, инглизча гапирган киши ўзига деярлик ҳамма томондан эшик очади: а) билим беришнинг ҳамма тармоғида; б) хизмат кўрсатишнинг катта бозорига;

Биз бутун Қирғизистоннинг мактаб ўқувчиларига инглиз тилини ўргатамиз. Ўқитиш онлайн форматда бўлади — ҳа, сўнгги йилларда биз онлайн-билим беришни имкони борича ўқидик.

Бунинг учун бизга ким керак?

Лойиҳа менежери

Лойиҳа менежерининг ва ўқитувчининг ишини тенг олиб борган одам бошқаради. Инглиз тилидан дарс бериш бу одамнинг вақтидан бир қисмини олади — қолган вақтларда у дастурларни ишлаб чиқади ва тузади, бошқа ўқитувчиларнинг ишини координация қилади, дастурчилар билан ишлайди (улар ҳақида олдинда), тилни сифатли ўргатаётганимизни назорат қилади.

Бу жуда масъулиятли хизмат, бу хизмат учун бизга инглиз тилини ўргатишнинг энг замонавий усулларини, шунингдек онлайн-билим беришнинг сўнгги ютуқларини билган одам керак. Қирғиз тилини билиш энг катта имконият бўлади.

Инглиз тили ўқитувчиси

Биз инглиз тили ўқитувчиларидан иборат гуруҳни ёллаб, ишлатишни режалаштиряпмиз. Биринчи навбатда инглиз ва қирғиз тилларини яхши билганларга талаб бўлади. Бизга амалга ошираётган мақсадимиз қанчалик муҳимлигини тушунган, биринчи навбатда қилган ишидан натижа чиқарадиган (ўқувчилари инглиз тилида сўзлаши керак) ўқитувчилар керак.

Дастурчилар

Лойиҳани техник томондан таъминлашни қўллаш учун бизга дастурчилар гуруҳи керак. Биз қуйидаги касб эгаларини излаймиз:

  • React дастурини билган фронтендерлар;
  • Django дастурини билган бекендерлар;
  • Маълумотларни таҳлил қилиш бўйича мутахассислар;
  • Мобил иловаларни ишлаб чиқувчи мутахассислар (Андроидга алоҳида, Айфонга алоҳида, истаса иккисига ҳам)

Агар квалификациянгиздан гумон қилиб, бироқ ғояни яхшилаётган бўлсангиз ва дастурчи бўлиб ишлашни истасангиз «Клооп»да стажировкадан ўтсангиз бўлади.

Финтех ва банк иши бўйича мутахассис

Бизга банклар, пул ўтказмалари, тўлов тизимлари қандай тузилганини билган одам керак. Биз ўқувчиларга масофадан ишлаган ишчи топишга ёрдам бергимиз келади, шу сабаб бизга Қирғизистон шароитида пул ўтказишнинг (анча чекланган) энг қулай усулини ўйлаб тополган одам керак. Бу позиция тўлиқ иш кунига мажбур қилинмайди, биз консультант олишни режалаштиряпмиз.

Иқтисодчи

Бизга у ёки бу масофадан ишлашга қанча одам потенциал турда ўрнаша олиши, бундай ишда ишлаш жойлари қанчалик самарали бўлишини тушуниш ва бошқалар муҳим. Бунинг учун бизга потенциал бозорнинг кўламини ҳисоблашни ва иқтисодий тахминларни тузишни билган иқтисодчи керак. Бу консультатив позиция тўлиқ иш кунига мослашган эмас.

Билдирувларни қаердан юбориш керак?

Лойиҳа менежери ёки инглиз тили ўқитувчиси позициясига топширувчилар учун форма

Дастурчилар учун форма

Иқтисодчилар, молия технологиялари ва банк иши бўйича мутахассислар учун форма