Ўш: 17 ёшли қиз спорт майдончасида осилган ҳолда топилди

310
Иллюстратив сурат

Ўш шаҳрида 17 ёшли қиз осилган ҳолда топилди. Унинг яқинлари жасадни экспертизага беришдан бош тортди, бироқ милиция ўсмирнинг ўлимини текширади.

Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Абсатар Табакаловнинг айтишича, 21 июнга ўтар кечаси тунги соат 03:00 атрофида милицияга шаҳарнинг Курманжан-Датка кичик шаҳарчасининг турғуни қўнғироқ қилиб қизи ўзини осгани ҳақида хабар берган.

Тезкор тергов гуруҳи воқеа жойга борганда мазкур ҳудуддаги ўқув юртларининг бирини спорт майдончасида ўсмир турникда осилган ҳолда топилган.

Марҳумнинг яқинлари жасадни суд-тиббий экспертизага беришдан бош тортиб, ҳеч кимга даъвоси йўқлигини билдиришган. Бироқ милициядан унинг ўлимига нима сабаб бўлганини текшириш ишлари давом этаётганини маълум қилишди.

Шу йилнинг 3 мартида Чуйнинг Сокулук туманида 14 ёшли қиз ўзи шуғулланиб юрган хусусий спортзалда ўзини осиб олган. У бувиси билан яшаб, онаси келгандан кейин иккисини ўртасида келишмовчиликлар юзага кела бошлагани айтилган.

Милиция жасадни текшириб, танасида ипдан бошқа из топмаган.