Қирғизистонда 100 минг кишининг 500 нафари коронавирусдан ўлиши мумкинлиги тахмин қилинди

260

Англиянинг The Lancet тиббиёт журнали олимларнинг дунё бўйича COVID-19 касаллигидан қанча одам ўлиши мумкинлигини ўрганган тахминини маълум қилди.

Уларнинг прогнози бўйича, Қирғизистонни коронавирусдан ўлим сонининг энг кўп ҳолати кутади — 100 минг одамнинг орасидан 256дан 512гача одам вафот этиши мумкин. Муаллифлар таъкидлашича, тадқиқотнинг модели ҳар бир ўлкадаги COVID-19 касаллигига қарши вакцинанинг танқислиги ва самаралилигини ҳисобга олади.

Сурат: The Lancet тиббиёт журнали

Ундаги маълумотга кўра, Марказий Осиё вакцинага ўзгача муҳтож бўлган ҳудудга кирган.

«COVID-19 сабаб кризис бутун Марказий Осиёни қоплаши мумкин, ҳозирча ҳудуддаги икки мамлакат (Қирғизистон ва Ўзбекистон) вакцинани бепул олишди», — деб таъкидлаган олимлар.

Қирғизистондаги эмлаш

Қирғизистондаги эмлаш кампанияси 2021 йилнинг апрель ойнинг бошида бошланган. Ҳозир ўлкада COVID-19га қарши икки вакцина келган: Россиянинг «Спутник V» ва Хитойнинг Sinopharm. Иккиси ҳам фуқаролар учун бепул.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига таянсак, 22 июнда вакцинанинг биринчи дозасини ўлкада 95 390 киши олган, иккинчиси билан 71 462 одам эмланган. Аҳолини эмлашга қарамай, соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ ўлкада коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини расмий эълон қилган.

Бунга касаллик юқтиришнинг янги аниқланган ҳолатлари далил бўла олади. 22 июнга кўра ўлкада 931 янги ҳолат аниқланган. COVID-19 билан оғриганлар орасидан саккиз нафари вафот этган.

Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери 116 546 одам COVID-19 юқтирган. Бу орада коронавирусдан 1 945 бемор вафот этган.