«Қумтўр»даги коррупция иши бўйича қўлга олинган собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабановнинг адвокатлари унинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида ариза билан Бишкек шаҳар судига мурожаат қилишди.
Уларнинг айтишича, собиқ амалдорни Жогорку Кенешнинг 74 депутати қўллаган. Улар Ўмурбек Бабановнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича илтимосига қўл қўйиб беришган.
«Жогорку Кенеш депутатларининг кўпчилиги унинг орасида Дастан Бекешев, Бакит Тўрўбаев, Мирлан Жеэнчороев, Канат Исаев, Шерали Абдилдаев, Нурбек Тотонов, Эмил Токтошев собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабановнинг қамалишидан хавотирланишмоқда.
Улар Бабановнинг қўлга олиниши жамоатчиликда катта резонанс яратиб, кўпчилик халқ унга қўйилган айблар асоссиз ва далилсиз эканини таъкидлашмоқда», — деб билдиришган адвокатлар.
Уларнинг айтишича, Бишкек шаҳар суди уларнинг даъво аризасини сешанба куни 22 июнда кўриб чиқади.
«Биз юқори инстанциядаги судда Бабановнинг қўлга олиниши ноқонуний эканини исботлаймиз. Қайси суд бўлмасин, агар ҳақиқат ва адолат бўлса Бабановни чиқариш керак», — дейишади адвокатлар.
КТРКнинг устидан даъво ариза
Шунингдек Бабановнинг юристлари 21 июнда Жамоатчилик телерадио корпорацияси таҳририятининг устидан шикоят қилганини «Клооп»га билдиришди. Бунга мазкур каналдаги «Қумтўр» кони ҳақидаги сюжет сабаб бўлган. Унда сиёсатчининг айби суд томонидан исботланмаслигига қарамай, Бабанов коррупцияга аралашган амалдор қатори кўрсатилган.
Шикоятга кўра, 17 июнда тахминан 19:30да «Ала-Тоо 24» каналининг махсус кўрсатувида «Қумтўр» олтин конига боғлиқ воқеаларни ёритиб, “...Қирғизистон учун фойдасиз бир қанча шартномалар тузиш натижасида ўлкага миллиардлаган харажат ва атроф-муҳитга зарар келтирган. Олтиннинг ортидан, аниқроғи йирик сумма ортидан қувган амалдорлар бундан бош торта олишган эмас. Ҳозир ҳукуматнинг юқори эшелонидаги бир неча вакили қўлга олинди...» деган сўзлар билан Ўмурбек Бабановнинг судидаги кадрлар кўрсатилган.
Собиқ амалдорнинг адвокати Анатолий Хегай КТРК унинг ҳимоя қиладиган одамини атайлаб қирғизистонликларга Бабановни порахўр амалдор қатори кўрсатиш учун мижози олинган видеони кўрсатган деб билдирди.
Хегай Конституция бўйича ҳар бир одам айби исботлангунча айбсиз бўлиб ҳисобланишини таъкидлади. «Бу принципни бузиш суд тартибида моддий ва маънавий зарарни ундириш учун асос бўлиб ҳисобланади», — деб таъкидлайди адвокат билдирувида.
У КТРКдан Бабановнинг «Қумтўр»даги коррупцияга алоқаси ҳақидаги бунгача эълон қилган ёлғон маълумотни» тўхтовсиз инкор қилишини талаб қилган. Талаб бажарилмаса у судга мурожаат қилишни кўзлайди.
Ўмурбек Бабановнинг вакили ва адвокати Ислам Каргабаев айбсизлик презумпциясини ҳисобга олиши кераклигини ва Бабановни суд қарори чиққунча қоралашга йўл берилмаслигини билдирди.
«Уни айби исботлангандай кўрсатган сюжетни бериш тўғри эмас. Агар КТРК инкор қилса, бу иш судгача етмайди», — деб билдирди у.
«Қумтўр»нинг атрофидаги қўлга олишлар ва воқеалар
Сиёсатчи Ўмурбек Бабанов 31 майда «Қумтўр» лойиҳасини амалга оширишдаги коррупцияда гумон қилиниб, МХДҚ томонидан қўлга олинган. Унда давлат қўмитаси Бабанов «тергов давомида олинган далиллар асосида» ушланганини билдирган.
Сиёсатчининг адвокати Амантур Абдрахманов Ўмурбек Бабанов ўзини «Қумтўр» иши бўйича айбдор деб ҳисобламайди ва тергов билан ҳамкорликка бормайди деб билдирган. Унинг айтишича, собиқ премьер протоколга яна қайси жиноятда гумон қилингани тушунарсиз деб ёзиб берган.
2 июнда Биринчи май туман суди Бабанов икки ойга МХДҚнинг тергов қамоғида қолдиришга қарор қилган.
«Қумтўр»даги коррупция иши бўйича Бабановдан ташқари собиқ депутат Исхак Пирматов, депутатлар Асилбек Жээнбеков, Тўрўбай Зулпукаров ва Талантбек Узакбаев ушланган.
«Қумтўр»нинг атрофидаги можаро бир неча ҳафтадан кейин бошланган — бу 6 майда парламент депутатлари хусусий компанияда ташқи давлат бошқарувни киритишга йўл берган қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишгандан кейин бўлган.
Яна бир ҳафта ўтиб, 12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг натижасини чиқариб, олтин қазиш компаниясидан, бунгача суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб 459 млрд сом ёки 4 млрд 252 млн доллар ундиришни таклиф қилган.
Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. Кейин 14 майда ташқи бошқарув бўйича қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.
Натижада ҳукумат «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарувчини тайинлаган. У Канаданинг Centerra Gold Inc компаниясининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган Канада фуқароси Тенгиз Бўлтурук бўлган.
Бундай қарор канадалик компанияни — Centerra Gold Inc — қониқтирган эмас. Компания қирғиз ҳукуматини Арбитраж судига беришини билдирган. Centerra республика ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги имзоланган шартномани бузади деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга Канада компанияси ҳукумат уларга мурожаат қилса, «конструктив» диалогга тайёрлигини билдирган.