«Қумтўр иши»: Собиқ биринчи вице-премьер Тайирбек Сарпашев қўлга олинди

266
Тайирбек Сарпашев

МХДҚ давлат рўйхатга олиш хизматининг собиқ раиси, собиқ биринчи вице-премьер-министр Тайирбек Сарпашев 17 июнда «Қумтўр иши» бўйича «коррупцияга» гумон қилиниб қўлга олинганини билдирди.

«Сарпашевни ўлканинг юқори сиёсий раҳбариятида ишлаётганда канадалик Centerra компания вакиллари билан сўзлашувлар олиб бориб, Қумтўр конида жойлашган музликларнинг экологик хавфсизлигига зарар келтириб, мазкур компаниянинг манфаатларини амалга оширишга йўналтирилган жиноий ҳаракатлари аниқланди», — деб ёзилади махсус хизмат тарқатган маълумотда.

Шунингдек, МХДҚ Сарпашев Қирғиз ҳукуматида масъул хизматларда туриб Centerraнинг манфаати учун музликларни сақланишини таъминлайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга «тўсқинлик қилган деб айбламоқда.

Бундан ташқари, у «жиноий сўзлашувлар олиб бориб» Лисий ва Давидов музликлари бузилишига олиб келадиган ўзгартиришларни Сув кодексига киритиш учун парламент муҳокамасига юборгани айтилди.

«Қумтўр иши»

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17 майда Қумтўр конига боғлиқ тўрт судгача текширув иши очилганини маълум қилган.

Уларнинг бири «Кумтор Голд Компани» ишхонаси экология талабларини сақламагани бўйича. Қолган уч иш олтин қазувчи компания билан шартномалар тузган, солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилган, шунингдек «Кумтор Голд Компани»га текширув олиб бориш учун қўшимча ер участкаларни берган Қирғизистоннинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғалган.

Иш асосида собиқ депутатлар, собиқ ҳукумат раҳбарлари ва амалдаги депутатлар қамоққа олинди. МХДҚ раиси июнь ойининг бошида мазкур иш бўйича «айрим собиқ президентлар ҳам қўлга олиниши мумкин» деб билдирган.