Бишкек: Суд олдида Асилбек Жээнбековнинг акаси ва тарафдорлари тўпланди

295

Бишкек шаҳар суди 18 июнда депутатлар Асилбек Жээнбеков билан Тўрўбай Зулпукаровнинг «Қумтўр»даги коррупция иши бўйича эҳтиёт чорасини узайтиришни кўриб чиқмоқда.

Суд биноси олдига депутатларнинг тарафдорлари йиғилиб, халқ вакилларини бўшатишни талаб қилишмоқда. Йиғилганларнинг орасида Асилбек Жээнбековнинг акаси — Жусупбек Шарипов ҳам бор, у суд биносига кириб кетди.

Депутатлар Жээнбеков билан Зулпукаровни МХДҚнинг ходимлари 2021 йилнинг 31 майида қўлга олишган. Шу куни кечда Бишкекнинг Биринчи май туман суди парламентарийларни икки ойга МХДҚнинг ТИЗОсига қамоққа олгани маълум бўлган.

МХДҚ ходимлари «Қумтўр» иши бўйича «Коррупция» моддаси билан аввалги ва ҳозирги бир қанча сиёсатчиларни қўлга олган. Уларнинг орасида собиқ премьер-министрлер Ўмурбек Бабанов ва Мухаммедкалий Абилгазиев ҳам бор.

«Қумтўр»даги коррупция иши бўйича депутатларнинг орасидан Талантбек Узакбаев, Алмазбек Баатирбеков ва собиқ депутат Исхак Пирматов ушланган.

«Қумтўр» атрофидаги можаролар

«Қумтўр» атрофидаги можаро бир неча ҳафтадан кейин бошланган — бу 6 майда парламент депутатлари шахсий компанияда сиртдан давлат бошқарувини жорий қилишга йўл берган қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишгандан кейин бўлган.

Яна бир ҳафта ўтиб, 12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг натижасини чиқариб, олтин қазиш компаниясидан, бунгача суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб 459 млрд сом ёки 4 млрд 252 млн доллар ундиришни таклиф қилган.

Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. Кейин 14 майда ташқи бошқарув бўйича қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.

Натижада ҳукумат «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарувчини тайинлаган. У Канаданинг Centerra Gold Inc компаниясининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган Канада фуқароси Тенгиз Бўлтурук бўлган.

Бундай қарор канадалик компанияни — Centerra Gold Inc — қониқтирган эмас. Компания қирғиз ҳукуматини Арбитраж судига беришини билдирган. Centerra республика ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги имзоланган шартномани бузади деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга Канада компанияси ҳукумат уларга мурожаат қилса, «конструктив» диалогга тайёрлигини билдирган.

Асосий сурат: Akipress.