Бишкек — Норин — Торугарт йўлида 18-июнда оғир юк ташувчи машина йўл ҳалокатига учраб икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФҲВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, ҳодиса шу йўлнинг Норин вилояти Қўчқор тумани ҳудудида, Куваку довонида бўлган. Унда MAN оғир юк ташувчи машинанинг ҳайдовчиси рулни бошқаролмай йўлдан чиқиб кетган.
Машина жардан қулиб, икки киши воқеа жойда ҳалок бўлган. Ҳодиса бўлган жойга тўрт қутқарувчи жалб қилиниб, ҳалок бўлганларнинг жасадларини чиқариб, ИИВ ходимларига ўтказиб беришган.
Ўлкада инсон ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокатлари деярлик ҳар куни содир бўломқда — бу билан ОАВда чиққан маълумотларга кўра июнь ойининг ўзида 20 киши қурбон бўлган.
Президент Садир Жапаров 14-июнда ИИВга йўл-транспорт ҳалокатларини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар копмплексини кучайтиришни топширган.
У фуқароларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни, ҳайдовчиларни йўлда ҳушёр бўлишга, пиёдалар билан йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларини ҳурмат қилишга чақирди.
Бу билдирувни у ўзининг кортежи Иссиқкўлда йўл ҳалокатига учраб, шахсий шифокори ҳалок бўлгандан кейин айтган.