Бишкек ИЭМини газга ўтказиш: Ҳукумат «Газпром» билан нархини келиша олмади

277

Министрлар кабинетининг раҳбари Улукбек Марипов 17 июнда парламент йиғинида Бишкек ИЭМини газлаштириш вақтинча тўхтатилганини билдирди.

Мариповнинг айтишича, бунга ўлка ҳукумати «Газпром» билан табиий газ беришнинг 1 минг кубометри учун нархи бўйича келишолмагани сабаб.

«Газ бўйича ҳозирча иш тўхтади. Нархи бўйича келишолмадик. Сабаби 175 долларга тушириб етказганда ҳам, бугунги кундаги бизнинг иқтисодий аҳволимизга жавоб бермас экан. Агар 1000 куб учун 100 доллар атрофида бўлса, кўмирнинг нархига чиқамиз. Акс ҳолда жуда катта маблағ бўлар экан»,— деб тушунтирди Марипов, Мамасадик Бакировнинг ИЭМни газлаштириш бўйича саволига жавоб бераётиб.

Шу билан бирга министрлар кабинетининг раиси «Газпром» таклиф қилган нархи айтолмади, бироқ Қирғизистон энергетика ва газ тармоғида Туркманистон билан музокара олиб бораётганини таъкидлади.

«Ўзинглар биласизлар, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Хитой орқали ўтган қувурлар бор, бу томонлари ҳам қаралмоқда. Бироқ ИЭМ [Бишкек] масаласи ҳозирча очиқлигича қолмоқда», — деб қўшимча қилди у.

Нарх масаласи

Шаҳар ИЭМни газга ўтказиш «Газпром»га боғлиқ эканини собиқ ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи Артём Новиков ҳам айтган эди. Новиков 2021 йилнинг январь ойида ИЭМни қайта жиҳозлаш учун 3,5 млрд сомга яқин маблағ кераклигини билдирган.

Ўт қозонларни алмаштириш шарт эмас: улар иттифоқ давридан қолган, газ билан ишлашга мослашган. Бироқ сўзлашувларга қарамай томонлар газ нархи бўйича келишолмади.

«Бироқ тариф шу бўйича қолиб, ишлаб чиқаришнинг нархи ўсиб кетса, унда пулни қаердан оламиз? Албатта, экология масаласи жуда муҳим, бироқ иқтисодий томонга ҳам эътиборсиз қолдиролмаймиз», — деган амалдор.

Бишкек ИЭМни газга ўтказиш қишда зарарли моддалар чиқишини олдини камайтириш мақсадида жуда зарур. Бу шаҳарни қоплаган қора тутунни озайишига ҳам шароит яратади.

Пойтахтда ҳавонинг булғаниш муаммоси қора тутун шаҳарни қоплай бошлаган 2017 йилдан бери муҳокама қилинади. Бироқ Бишкекнинг ҳавосида зарарли моддаларнинг кўплиги ўн йил олдин айтилган эди.

Ҳукумат Бишкекдаги ҳавонинг булғанишининг асосий сабаби қатори автомашиналардан чиққан тутунлар деб ҳисоблайди. Шу билан бирга қишда ҳавонинг сифатини хусусий секторда яшаган ва уйларини кўмир билан иситиб, фильтр ўрнатмаган одамлар бузишади.

Экологларнинг айтишича, ҳавонинг сифатига кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаган Бишкек ИЭМнинг чиқиндилари анча зарар қилади. Бироқ ҳукумат иссиқлик марказидан қаттиқ жисмларнинг чиқишини 97 фоиз тозалаган кучли фильтр туради деб билдиради.