Бишкекнинг Ўртасой бозорида бир килограмм сабзининг нархи 110 сомга чиқди. Савдогарлар нархларнинг кескин кўтарилишига сабзавотларнинг танқислиги, пандемия ва уни оз жойга экилганида дейишмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Илич Марсбек ўғли 16 июнда матбуот анжумани вақтида сабзининг нархи кескин кўтарилаётганига сабзи Қозоғистон билан Россияга экспорт қилинаётгани сабаблигини тушунтирган.
«Бизнинг маълумотга кўра, 2020 йилнинг ойида 13 тоннага яқин сабзи экспорт қилсак, бу йил шу оралиқда — 31 минг тонна бўлган. Экспорт қилиш икки ярим марта ўсган», — деган у.
Шу билан бирга Қирғизистоннинг ўзида сабзи танқислиги юзага келиб, натижада унинг нархи қимматлаган. Бир неча кун ичида сабзининг нархи бир киллограмига умумий 35-40 сомдан 100-110 сомгача кўтарилган. Шунингдек ҳозирда маҳсулот супермаркетлардагина эмас, бозорларда ҳам қимматлаган.
Бироқ вазирнинг ўринбосари сабзининг нархи ҳосил йиғила бошлаганда, аниқроғи июлнинг бошида арзонлайди деб ишонтирган.
Қишлоқ хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Азамат Мукашев 16 июндаги Монополияга қарши давлат агентлиги йиғинида келаси ҳафтада республика сабзи билан картошка экспортига вақтинча чеклов киритилишини билдирган.
Миллий банк 2021 йилнинг февралида жаҳон озиқ-овқат бозорида нархлар ўсаётганини, Қирғизистонда ҳам у ўсишни давом эттиришини билдирган. Бироқ Миллий банк Кузга яқин инфляция секин-асталик билан барқарорлашишини тахмин қилган.
Маҳсулотлар орасидан кўпроқ ўсимлик ёғи (54,6%), картошка (46,3%), тухум (35,4%), шакар (33,1%) ва гўшт (27,5%) қимматлаган.
Ҳаммуаллиф: Бегимай Арстанбекова.