МХДҚ: Президент аппарати етакчисининг собиқ ўринбосари қўлга олинди

МХДҚнинг матбуот хизмати президент аппарати етакчисининг собиқ ўринбосари Алмамбет Салиев ноқонуний бойиш факти бўйича қўлга олинганини билдирди. Собиқ амалдор МХДҚнинг тергов изоляторининг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Тергов версиясига кўра, Салиев президент аппарати етакчисининг ўринбосарлик хизматида ишлаганда «суд тизими, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва давлат органларининг ишига фаол аралашиб, давлат манфаатларига зарар қилиб, шахсий тизимларнинг манфаатларини ҳимоя қилган».

«Cалиев давлат хизматида ишлаганда расмий даромадига тўғри келмаган мулк активларини сотиб олиб, уларни ўзига алоқадор одамларга расмийлаштирган.

Шу билан бирга амалдор кўп хонали уйларини ва бошқа тижорий объектларни қуриш учун қурилиш компанияларнинг бирига маблағларни инвестиция қилган», — деб билдиришди МХДҚдан.

«Яширин кардинал»

Собиқ президент Жээнбеков 2017 йилнинг 11 декабрида Алмамбет Салиевни ўз маъмурияти раҳбарининг ўринбосарлигига тайинлаган.

Салиев аппарат раҳбарининг ўринбосарлигига келгандан кейин 2018 йили ОАВда судларнинг, прокуратура ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ишини назорат қилади деган тахминлар айтила бошлаган.

Маълумотда «кимни қамаб, кимни судлаш кераклиги» мана шу Салиевнинг иш кабинетида ҳал қилинади деб таъкидлаган. Қолаверса Салиев «яширин кардинал» деган ном ҳам олган, сабаби унинг эшиги олдида бош прокурор бошчилигидаги амалдорлар топшириқ олиш мақсадида навбат кутиб туришгани айтилган.

Салиевнинг ёрдамчиси етакчисининг судларни, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва прокуратуранинг ишига аралашади деган маълумотни инкор қилган. Сооронбай Жеэнбеков бу «йигитни» яхши танийман деб билдирган.

«У бундай ишларни қилмайди деб ишонаман», — деб билдирган Жеэнбеков.

Бироқ Салиевни «яширин кардинал» деган сўзлар тўхтамаган. Шу йилнинг 8 мартида зўравонликка қарши юришнинг иштирокчиларига оқ қалпоқ ва ниқоб кийган номаълум одамлар ҳужум қилишган. Милиция ходимлари митингга чиққан аёлларни қўлга олиб, қўл кўтарган эркакларга ҳеч қандай чора кўрмаган.

Шу сабаб 2020 йили 11 мартда Конституциявий палатанинг собиқ судьяси ва «Реформа» партиясининг раисаси Клара Сооронкулова «Азаттык»қа интервью берган.

Унда Сооронкулова ҳужум қилганларни милиция ходимлари билан алоқаси борлигини 100 фоиз ишонч билан айтаман деб билдирган. Уларнинг ишлари «куч органларининг ишини назорат қилган» Президент Аппарати раҳбарининг ўринбосари Алмамбет Салиевнинг рухсатисиз бўлмаслигини қўшимча қилган.

2020 йилнинг 15 октябрида собиқ депутат ва фаол Ширин Айтматова твиттерда ўзига нисбатан яна таҳдидлар бошланиб, оиласини суд органлари орқали таъқид қилишаётганини ёзган. У твиттерида Алмамбет Салиевнинг номини тилга олган.

«Алмамбет Салиев икки кун олдин эримни қамоққа олинишига боғлиқ масалани ҳал қилиш учун талабларини айттирибди. Унинг талаби – Садир Жапаровни тинчитиш ва президентни мақташ», — деб ёзган Айтматова.

Салиевни ишдан 2020 йилнинг 20 октябрида ўша вақтда президент вазифасини бажараётган Садир Жапаров бўшатган.