«Қумтўр»га четдан бошқарув киритилиб, бошқарувчи бўлиб эса Тенгиз Бўлтурук тайинлангандан кейин президент Садир Жапаров 15 июнда конга биринчи марта бориб келди.
Матбуот хизмати маълум қилишича, президентга ишлаб чиқариш кўрсатилган. Янги раҳбарият бир ойга етмаган вақт ичида вақтинчалик ташқи бошқарув даврида «Қумтўр Голд Компани» ишхонаси «44 минг унсий олтин сотиб, бунинг натижасида 40 миллион АҚШ доллари миқдорида улгуржи даромад тушганини» айтиб ҳисобот берди.
Шунингдек, ташқи бошқарув вақтида «Қумтўр Голд Компани» ОЎЮ талабалари учун ёзги амалиёт ва уларнинг битирувчилари учун икки йиллик тажрибадан ўтиш дастурини ишга киритди. Бу билан компания мазкур тармоқда кадрлар захирасини таъминлаш ниятида.
Бундан ташқари, Жапаров ишхонанинг меҳнат жамоаси билан учрашди. У кон «ишлаётганини ва бундан кейин ҳам режа бўйича доимий равишда ишлашини» таъкидлаб, «Қумтўр» ходимларини «халқ манфаати учун чин дилдан ишлашга» ундади.
Шунингдек Жапаров уларга «Қумтўр Голд Компани» ЁҲЖга боғлиқ бир қанча ваъдалар берди.
Жапаров нимани ваъда қилди?
Президентнинг айтишича, «Қумтўр Голд Компани» ЁҲЖнинг ҳисобидан норин вилоятини ривожлантириш фонди тузилади. Бироқ давлат раҳбари фонднинг пуллари нима мақсадда сарфланишини, унинг устидан назорат қандай бўлишини айтмаган.
Олдин «Қумтўр»дан тушган пул Иссиқкўл вилоятининг ривожлантириш фондига тушиб турган. Бироқ бош прокуратуранинг маълумотига кўра, беш йилда у ердан камида 150 млн сом ўғирлаб йўқ қилинган.
«Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг пулларини яна бир қисми Балиқ — Барскоон автойўлини қуришга сарфланади. Ўлканинг Транспорт ва коммуникациялар вазирлигига ва компаниянинг бошқарувчисига бу бўйича топшириқ учрашувда берилди.
«Машиналар узлуксиз, хавфсиз ва қулай юриши учун барча зарур бўлган замонавий стандартларга ва талабларга жавоб берган кенг қисмли ва сифатли йўлнинг» қурилиши бу йил бошланади. Кузгача биринчи асфальт босилиши керак.
Шу билан бирга президент томонидан лойиҳанинг тахминий нархи билан уни қурадиган ёлланма ўлканинг номи айтилмаган.
Бундан ташқари, Жапаров ўлкада режалаштираётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, фуқароларнинг барча категориялари учун «ипотека ресурсларини ошириш чоралари, ташқи сиёсатдаги муҳим йўналишлар ва режалар» ҳақида ҳам сўзлади.
Қумтўрнинг меҳнат жамоаси аниқ нима ҳақида сўрашгани номаълум — матбуот хизматининг маълумотига кўра, уларни «ҳозирги иши, соғлиқларини мустаҳкамлаш ва ижтимоий сифатдаги бошқа ташкилий чоралари бўйича саволлар» қизиқтирган.
Жапаров ўз жавобларида нимани ваъда қилиб, қандай жавоб бергани ҳам номаълум — матбуот хизмати учрашувнинг стенограммасини олиб бормаган. У «берилган барча саволларга жавоб, ўз навбатида «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг ходимларига муваффақиятлар тилади» маълум.
Қумтўр ва четдан бошқариш
Шу йилнинг 7 майида Октябрь туман суди давлат фойдасига «Қумтўр Голд Компани» ишхонасидан 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундиришга қарор қилган.
Бундан бир кун олдин 6 май куни парламент депутатлари уч ўқишда компанияларнинг бирида ташқи бошқарув киритишга йўл берган қонун лойиҳасини қабул қилишган.
«Қумтўр»ни судга берганлар аввал одамни гаровга олиш бўйича судланган. Улар кимлар?
12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг дастлабки натижасини чиқариб, олтин қазувчи компаниядан, аввалги суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб, 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундиришни таклиф қилган.
Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. Кейин 14 майда ташқи бошқарув бўйича қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.
18 май куни давлат раҳбарияти Канада ишхонасининг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Тенгиз Бўлтурукни «Қумтўр» компаниясининг вақтинча сиртдан бошқарувчиси қилиб тайинлаган.
Канада ҳукумати ҳам Қумтўр атрофида бўлаётган воқеаларга фикр билдирган. Билдирувга кўра, «Қумтўр Голд» компаниясига ташқи бошқарув киритишга ўтиш Қирғизистонга «тўғридан-тўғри келган чет ўлкалик инвестицияларга зарар қилиш эҳтимоли мумкин».
Centerra Gold қандай чоралар кўрмоқда?
Centerra Gold Inc. Қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитраж мажбурий текширувни таклиф қилган. Компаниядагилар ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги шартномаларни бузади деб ҳисоблашади ва улар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниятида.
Канаданинг компанияси судда Қирғизистон ҳукумати томонидан олиб бориладиган бошқарувни тўхтатишни кўзлашмоқда ва яқинда қўйилган жарималарни ва солиқ даъволарини бекор қилиш ниятида. Centerra бу ҳаракатлар Қумтўр бўйича инвестициявий келишувларни бузмоқда деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Centerra Gold Inc Қирғизистоннинг «Қумтўр голд компани»га қарши ҳаракатлари асосида келтирилган зарарни ва харажатларни қирғиз томонга тўлатиб олиш ниятида.
«Йил бошидан бери Қирғизистон ҳукумати тезлик билан Қумтўр конини ишлатиш асосларини бузишга ҳаракат қилиб, баҳсли масалалар бўйича ҳамкорликдан бош тортмоқда. Ҳукуматнинг бундай ҳаракатлари Centerra компаниясига ўзининг қонуний ҳуқуқларини бажаришга, аниқроғи «Қумтўр Голд Компани», Centerra ва ҳиссадорларнинг манфаатларини арбитраж орқали ҳимоя қилишдан бошқа илож қолмаган. Агар ҳукумат конструктив сўзлашувларни истаса биз бунга тайёрмиз», — деган Скотт Перри 16 майда.
Кейинчалик Centerra Gold «Қумтўр Голд Компани» ишхонасига ташқи бошқарувни тайинлагани қирғиз ҳукумати зиммасидаги мажбуриятларни бузиб, «конга бўлган назоратни тортиб олди» деб жавоб берган.
«Энди Centerra Gold Қумтўр конини назорат қилмайди ва ходимларнинг, кон фаолияти хавфсизлигини таъминлай олмайди. Ҳукумат конни ўз қарамоғига олгунча асосий хавфсизлик, мониторинг ва эксплуатация барча системалар талабдагидай ишлаган», — деб билдиришган компаниядан 17 майда.
«Центерра»нинг президенти қирғизистонликларга мурожаат қилди
Бундан ташқари, Centerra Gold «Қумтўр»нинг сиртдан бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурук устидан Онтарионинг олис судига шикоят қилган.
Центерранинг билдирувида Бўлтурукнинг компания олдидаги қонунбузарликларига жавоб тарзида суд даъвоси қўйилгани, бундан ташқари у «қирғи ҳукуматини яқинда Қумтўр конини босиб олишига боғлиқ» экани айтилган.
Канаданинг ишхонаси Бўлтурук компаниянинг директорлар кенгашини аъзолик хизматидан кетгунча қирғиз ҳукумати билан конни босиб олиш бўйича сўзлашувлар бўлган деб билдирган.
«12 майда, конни босиб олгунча «Кыргызалтын» 29 миллион доллар маблағни учинчи томонга жўнатилувчи сохта тўлов топшириғидан фойдаланиш билан шубҳали банк ҳисобга ўтказишга ҳаракат қилган. Бу ҳисоб тахминан «Қумтўр голд компани»нинг номига очилган», — деб айтилади Centerra компаниясининг билдирувида.
* «Кыргызалтын» Centerraни “«Кыргызалтын»нинг номига сабабсиз айбловларни айтишдан тийилишга» чақирган.
Канадалик компания суд орқали Бўлтурукнинг Қумтўр конини бошқаришга бевосита ёки билвосита иштирокини тақиқламоқчи.
Шунингдек, 1 июнда Centerra Gold компаниясининг филиал ишхоналари «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» банкрот бўлиш жараёнини бошлаш учун Нью-Йоркда судига мурожаат қилгани маълум бўлган.
Бу жараённинг маъноси суд назорати остида «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» ишхоналарига нисбатан бутун дунё бўйича барча даъволарни автоматик равишда тўхтатишга шароит яратади.