Ўш — Баткен йўлининг 22-чақирида йўл ҳалокати содир бўлиб, олти киши ҳалок бўлди — уларнинг тўрт нафари ёш болалар. Шунингдек, яна олти киши жароҳатланиб, касалхонада.
ФҲВдан билдиришларича, 13 июнга ўтар кечаси йўлнинг Ўш вилояти Новқат туманидаги ҳудудида Honda Fit ва Daewoo Matiz русумидаги енгил машиналари тўқнашган.
Бунинг оқибатида бир аёл, бир эркак киши ва бир ёш бола воқеа жойда ҳалок бўлган. Жароҳатланган тўққиз киши касалхонага етказилган.
14 июнда жароҳатланганларнинг учови — 5 ёшдаги бола, 15 ёшдаги ўсмир ва янги туғилган гўдак ҳам касалхонада вафот этди. Ҳалокатда жабрланган яна уч ёш бола Ўш вилоят ва Новқат туман касалхонасида.
Бир кунда 15 кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокати
Шу куни 12 июнда, Бишкек — Ўш йўлининг 497-чақиримида «Мерседес-Бенс» оғир юк ташувчи машинаси билан «Хонда Одиссей» машинаси тўқнашиб, натижада олти киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Шу куни яна бир воқеа бўлган — Иссиқкўл туманининг Сари-Камиш қишлоғидаги йўл четида тўхтаб турган «Фолксваген-Пассат» енгил машинасини «Мерседес-Бенс» оғир юк ташувчи машина ортидан келиб урган. Унда ҳайдовчи рулни бошқаролмай қолган.
Ҳалокат натижасида машина ичидаги 33 ёшли ва аёл, 4 ва 1 ёшли қизлар воқеа жойда вафот этган.
26 майда Бишкек — Ўш йўлининг 170-чақиримида «Тоёта Камри» енгил машинаси билан «МАН» оғир юк ташувчи машина тўқнашган — натижада енгил машина ичидаги беш киши — икки эркак, икки аёл ва бир ёш бола ўлган.
Одамларнинг ўлимига сабаб бўлган катта йўл ҳалокатларининг сони кўпайгани сабаб президент Садир Жапаров 14 июнда Ички ишлар вазирлигига йўл-транспорт ҳалокатларини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар комплексини кучайтиришни топширди.
У фуқароларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга, ҳайдовчиларни йўлда ҳушёр бўлишга, пиёдалар билан йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларини ҳурмат қилишга чақирди.
4 июнда Иссиқкўл туманининг Ананево қишлоғидаги йўлда Садир Жапаров билан бирга кетаётган машиналарнинг бири аварияга учраган. Унда президентнинг шифокори ҳалок бўлиб, уч киши жабрланган. Жапаров ўзи бошқа машинада бўлиб, жабрланган эмас.