14-июнда коронавируснинг янги 459 ҳолати аниқланди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 432, клиника-эпидемиология тасдиқлагани — 27. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 178;
- Ўш шаҳрида — 122;
- Жалолобод вилоятида — 64;
- Ўш вилоятида — 46;
- Баткен вилоятида — 21
- Иссиқкўл вилоятида — 11;
- Норин вилоятида — 10;
- Талас вилоятида — 4;
- Чуй вилоятида — 3.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 110 829га етди.
Бир суткада 257 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 132, Чуй вилоятида — 33, Ўш вилоятида — 35, Ўш вилояти — 15, Талас вилояти — 5, Иссиқкўл вилояти — 16, Жалолобод вилоятида — 18, Баткен вилояти — 3 бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 102 890 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 2 041 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 582 киши оғир, 96 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 2 949 киши даволанмоқда.
Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 4 101.
Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида олти, Чуй, Иссиқкўл ва Жалолобод вилоятларида — биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликда 1899 киши вафот этди.
Шунингдек, сўнгги бир кеча-кундузда 20 тиббиёт ходимидан коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Бишкек шаҳрида ва Чуй вилоятида — иккитадан, Ўш шаҳрида ва Жалолобод вилоятида — олтитадан, Ўш вилоятида — уч ва Талас вилоятида — бир ходим COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 906га етди, улардан 4 680 ходим касалликдан соғайди.