11 июнда коронавируснинг янги 526 ҳолати аниқланди. Уларнинг орасида лаборатория тасдиқлагани — 488, клиника-эпидемиологик тасдиқлангани — 38. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 232;
- Чуй вилоятида — 43;
- Иссиқкўл вилоятида — 25;
- Ўш шаҳрида — 101;
- Ўш вилоятида — 63;
- Жалолобод вилоятида — 31;
- Талас вилоятида — 5;
- Баткен вилоятида — 17;
- Норин вилоятида — 6.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 109 193га етди.
Бир суткада 303 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 176, Чуй вилоятида — 46, Ўш шаҳрида — 22, Ўш вилоятида — 13, Талас вилояти — 3, Иссиқкўл вилоятида — 23, Жалолобод вилоятида — 8, Баткен вилоятида — 3, Норин вилоятида — 9 бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 102 018 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 921 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 568 киши оғир, 81 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 2 080 киши даволанмоқда.
Сутка давомида ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 952.
Бундан ташқари, охирги суткада Бишкек шаҳрида — олти, Чуй вилоятида — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1876 киши ўлган.
Шунингдек бир кеча-кундузда 20 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Бишкек шаҳрида — 7, Чуй ва Жалолобод вилоятларида — иккитадан, Ўш шаҳрида — саккиз, Ўш вилоятида — бир ходим COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 834га етди, улардан 4 662 ходим касалликдан соғайди.