«Қумтўр» иши бўйича депутатларни қўлга олиш ноқонуний — Аида Касималиева

250

Вице-спикер Аида Касималиева парламентнинг 10 июндаги йиғинида «Қумтўр» иши бўйича депутатларни қўлга олинаётганини ноқонуний деб билдирди.

Касималиева аргурмент қатори 5 майда қабул қилинган Конституцияга кўра, депутатлар ушланмаслиги кераклигини айтди.

«Ҳозир янги Конституцияда депутатнинг дахлсизлиги кучайтирилган. У жиноят устида қўлга олинмаса, унда кўпчилик депутатларнинг розилиги билангина қўлга олишга рухсат берилади», — деб тушунтирди вице-спикер.

Шунингдек, депутат Жогорку Кенеш тегишли қўмиталарга топшириқ берганини ва парламентни қонун чиқарувчи орган қатори қўлга олишлар бўйича ўз фикрини билдиришга чақирганини таъкидлади.

«Эски қонун ва эски кодекслар бўйича қўлга олишлар бўлди деб бош прокуратура маълумот бермоқда. Янги кодекслар келаси ҳафтада Жогорку Кенешга киради. Бироқ бундай ҳолда бош қонун ишлайди, биз буни ҳаммамиз биламиз. Шу сабаб қамаш ва ТИЗОда сақлаш — бу ноқонуний», — деб қўшимча қилди у.

*Бош прокуратура аввалроқ Жиноят кодексига, Жиноят-процессуал кодексига ва Маъмурий кодексларга ўзгартиришларни ишлаб чиққан. Ҳозир бу ўзгаришлар жамоатчилик муҳокамаси босқичида ва улар парламент муҳокамасига келмаган.

МХДҚ бир қанча собиқ ва амалдаги сиёсатчилар билан юқори хизматдаги амалдорларни «Қумтўр» иши бўйича қўлга олган. Қўлга олинганларнинг кўпи коррупцияда гумон қилинмоқда.

Сиёсатчиларни қўлга олиш

Ушланганлар орасида икки ҳукумат раҳбари — Ўмурбек Бабанов билан Мухаммедкалий Абилгазиев бор. Бундан ташқари, МХДҚнинг ТИЗОсида амалдаги ва собиқ бир қанча депутатлар қамалган:

  • Исхак Пирматов;
  • Асилбек Жээнбеков;
  • Тўрўбай Зулпукаров;
  • Талантбек Узакбаев.
  • Алмазбек Баатирбеков

Шунингдек, 9 июнь куни кечда қўлга олинганларнинг рўйхатига Алмазбек Атамбаев вақтидаги президент аппаратининг собиқ етакчиси Данияр Наримбаев ҳам қўшилди.

«Кыргызпатент»нинг раҳбари Динара Молдошевага ҳам ҳеч қаерга кетмаслик тилхати берилган. Молдошева вояга етмаган болалари бўлгани сабаб қамоққа олинмаган.

Бош прокуратура Қумтўр конини қазиш бўйича тузилган шартномалар атрофидаги коррупция бўйича текширув бошланганини 21 майда билдирган.

Назорат органининг маълумотига таянсак, 1992 йилдан 2019 йилгача мансабдор шахслар ва «Кыргызалтын»нинг раҳбарияти «ҳукумат ваколатларига эгалик қилганда» Канаданинг «Камеко» ва Centerra Gold Inc компаниялари билан ноқонуний моддий ва бошқа бойликка эга бўлиш мақсадида «қонунга ёд ва доимий алоқа тузиб», «Қумтўр» конини қазишда Қирғизистон учун бир нечта фойдасиз шартномаларга розилик беришган.

«Камеко» ва Centerra Gold Inc компаниялари Қумтўр конини Давидов ва Лисий музликлари атрофида қазий бошлашган. Бироқ кейин «Камеко» шартномадан чиқиб кетган, Centerra Gold Inc кон қазишни ўзи давом эттирган.

Охирги бир ойда Қумтўр олтин кони ва унинг атрофидаги воқеалар жамоатчилик билан Жогорку Кенеш депутатларининг эътиборида. 7 майда, Бишкекнинг Октябрь туман суди «Қумтўр Голд» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундиришга қарор қилган.

Бир кун олдин, 6 май куни парламент депутатлари уч ўқишда истаган компанияга ташқи бошқарувни киритишга йўл берган қонун лойиҳасини қабул қилишган.

«Қумтўр»ни судга берганлар олдин одамни гаровга олиш бўйича судланганлар. Улар кимлар?

12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг натижасини чиқариб, олтин қазиш компаниясидан, бунгача суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундиришни таклиф қилган.

Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. Кейин 14 майда ташқи бошқарув бўйича қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.

18 май куни ўлка раҳбарлари Тенгиз Бўлтурукни «Кумтөр» компаниясининг вақтинча сиртдан бошқарувчиси қилиб тайинлаган.

Канада ҳукумати ҳам Қумтўр атрофида бўлаётган воқеаларга фикр билдирган. Билдирувга кўра, «Қумтўр Голд» компаниясига ташқи бошқарув киритишга ўтиш Қирғизистонга «тўғридан-тўғри келган чет ўлкалик инвестицияларга зарар қилиш эҳтимоли мумкин».