«Қумтўр иши»: Баатирбеков ва Наримбаев қамоққа олинди

22
Алмазбек Баатирбеков / Данияр Наримбаев / Динара Молдошева

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Қумтўр иши» асосида собиқ вице-премьер-министр Алмазбек Баатирбеков, президент аппаратининг собиқ етакчиси Данияр Наримбаев ва ҳукуматнинг Жогорку Кенешдаги собиқ ваколатлари вакили Динара Молдошевани 9-июнда қўлга олди. Улар «Коррупцияда» гумон қилинмоқда. 

Шу куни Биринчи май туман суди Баатирбеков ва Наримбаевни МХДҚнинг тергов қамоғига 31-июлгача қамоққа олди. Молдошева эса «оилавий ҳолати ва вояга етмаган болалари борлиги ҳисобга олиниб» бошқа жойга кетмаслик тилхати билан бўшатилган. 

Алмазбек Баатирбеков Жогорку Кенешнинг бешинчи ва олтинчи чақирилишларининг депутати бўлган. У 2020-йилнинг июль ойида биринчи вице-премьер-министр хизматига тайинланиб, бироқ октябрдаги тўнтарилишдан кейин истеъфога кетган. 

Данияр Наримбаев 2011-2012-йиллари давлат раҳбарининг парламентдаги мухтор вакили, 2012-2015-йиллари президент аппаратини бошқарган. Динара Молдошева 2007-2010-йиллари «Ак жол» партиясидан депутат бўлиб, 2011-2012-йиллари ҳукуматнинг Жогорку Кенешдаги мухтор вакили эди. Шу йилнинг 26-апрелида у «Кыргызпатент»нинг раисаси бўлиб тайинланган. 

«Қумтўр иши»

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17 майда Қумтўр конига боғлиқ тўрт судгача текширув иши очилганини маълум қилган.

Уларнинг бири «Кумтор Голд Компани» ишхонаси экология талабларини сақламагани бўйича. Қолган уч иш олтин қазувчи компания билан шартномалар тузган, солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилган, шунингдек «Кумтор Голд Компани»га текширув олиб бориш учун қўшимча ер участкаларни берган Қирғизистоннинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғалган.

Бу иш асосида биринчилардан бўлиб собиқ ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев қўлга олинган. У «Коррупция» ва «Ноқонуний бойишда» гумон қилинмоқда. 

31-майда собиқ премьер Ўмурбек Бабанов, депутатлар Асилбек Жээнбеков, Тўрўбай Зулпукаров, собиқ депутатлар Исхак Пирматов ва Талантбек Узакбаев ушланган. Уларнинг ҳаммаси «Коррупцияга» гумон қилиниб, икки ойга қамоққа олинган. 

Кейинчалик МХДҚнинг раҳбари «Қумтўр иши» асосида собиқ президентлар жавобгарликка тортилиши мумкин деб билдирган.