Матраимовдан қолишмайди. Ишдан олинган яна бир божхоначининг дабдабали ҳаёти

383
Иллюстрациялар: Светлана Тюрина

Матраимовни ишдан четлатиб, суд жавобгарлигига тортиш билан қирғиз божхонасида жиддий ўзгариш бўлмади. Божхона раҳбарининг ўринбосарлигига Матраимовдан кейин келган Замирбек Карашев унинг коррупциялашган марказнинг аъзоси бўлган кўринади. У ҳам ўзининг оиласига Матраимовдан кам бўлмаган шоҳона ҳаёт яратиб бергани сезилади.

Райимбек Матраимов — дунёдаги «энг таниқли» божхона ходими бўлса керак. OCCRP ва унинг ҳамкорлари Қирғизистондаги божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари ҳақида кўплаган суриштирувларни эълон қилиб, унинг юк ташувчи яширин империя билан алоқасини фош қилган.

2017 йили Матраимов ишдан бўшатилгани билан унинг сиёсий таъсири орган: Қирғизистоннинг божхона тизимлари унинг бизнес-империясининг назоратига ўтган, унинг оиласига тегишли дейилган сиёсий партия парламент сайловида ўтиб кетган.

Мамлакат сенга эътибор қилишга ҳолсиз бўлса нима қилиш керак?

2020 йили ўтган парламент сайловининг натижасини кўпчилик тан олмади: номзодлар овоз сотиб олишда ва бошқа қонун бузишларда айбланишган. Норози бўлганлар Бишкекнинг кўчаларига чиқиб, сайлов натижаси бекор қилиниб, янги келган ҳукуматнинг коррупцияни туп-томири билан йўқотамиз деган ваъдалари ёмғирдай ёғди.

OCCRP Матраимов ўзига ишонган, коррупционер амалдорлардан иборат тизимни ташкил қилганини аниқлади, бироқ божхона раҳбарининг ўринбосари ишдан олинса ҳам ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.

Матраимовнинг меросхўри Замирбек Карашевга боғлиқ янги суриштирув собиқ божхоначи тузиб кетган коррупция тизими божхона хизматининг энг юқори поғонасигача етганини исботлайди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган суратлар Матраимов билан Карашевнинг оилавий борди-келдисини англатиб туради, қолаверса улар Таиландда қимматбаҳо курортда бирга дам олишган. Карашевлар билан Матраимовларнинг яна бир ўхшашлиги — улар мартабали яшаш образини севишади. Карашевнинг қизи ўқиш ҳақи қиммат хусусий мактабдаги ўқишидан бўш вақтида Италия, Франция, Дубай ва Туркияга саёҳат қилиб, лаззатли ҳаётдан баҳра олиб юради.

Шундай саёҳатлар ва журналистлар топган Карашевнинг қариндошларига тегишли кўчмас мулклар кам эмас, бироқ катта миқдорда маош олмаган давлат ходимларининг ҳамёнига тўғри келмайди. Карашевнинг балки бошқа қонуний даромад манбаи бўлса ҳам, бу ҳақда қонун талаб қилгандай декларацияда кўрсатмаган. Номаълум сабаблар билан солиқ хизматининг сайтида унинг активлари ҳақида декларация жойлаштирилган эмас. OCCRP билан «Клооп» батафсил маълумот олиш учун солиқ хизматига хат ёзган, бироқ Карашевнинг бир йил ичидаги даромади бўйича декларациядан бошқа арзирли маълумот ололмаган.

Карашев апрель ойида сирли ҳолатда божхонадаги эгаллаган хизматидан бўшатилган. Бироқ Матраимовни танқид қилганлар севинадиган ҳолатлар ҳам йўқ: Карашев божхонага одатдаги схема орқали келгандай.

Карашев билан Матраимов изоҳ бериш ҳақидаги илтимосга жавоб беришмади. Бу материал берилишидан олдин Карашевнинг қизи ижтимоий тармоқлардаги бу суриштирувда кўрсатилган постларини ўчириб юборган.

Матраимовнинг божхона империяси

2017 йили Матраимов божхонадаги хизматидан бўшатилган, бироқ унинг бу тармоқдаги карьераси шу билан тугаб қолмаган. Бу суриштирувда биз собиқ божхоначи ва унинг таъсирли дўстлари Қирғизистондаги уч муҳим терминални қандай назоратга олишганини тушунтириб берамиз.

Шубҳали мансаб ўсиши

Карашев ҳақида маълумот деярлик йўқ: кўпчилик қирғиз амалдорларининг ҳаёти ёзилган ҳукумат сайтларида у ҳақида маълумот йўқ. Божхона хизмати шахсий ҳаётнинг дахлсизлигини баҳона қилиб, у ҳақдаги биография маълумотларни беришдан бош тортди.

Карашевнинг яқин орада ишдан кетишининг сабаби ҳақидаги саволдан қочишди. Уни ишдан четлатилгани бўйича расмий буйруқ эълон қилинмаган. Журналистлар ҳам ҳужжатни топа олмади — уни қаердан излаш кераклигини тушунтирган одам ҳам бўлмади. (Ҳукуматдаги манбаимиз эса Карашевни божхона хизматининг раҳбари ишдан четлатишга қарор қилди деб билдирган).

OCCRP ва ҳамкорлари бошқа манбаларга мурожаат қилиб, унинг хизмат йўлини қисман бўлса ҳам очиб беришга ҳаракат қилди.

Биринчи марта Карашевнинг номи 2011 йилдаги ҳужжатларда аталган: у Ўш вилоят божхона хизмати раҳбарининг ўринбосари деб кўрсатилган. Райимбек Матраимов унинг тўғридан-тўғри етакчиси бўлган.

Кейинги йилларда Карашев бир неча юқори лавозимларда ишлаган: Ўш вилоят божхонасини бошқариб, Бишкекдаги халқаро аэропортнинг божхона хизмати раҳбарининг ўринбосари ва раҳбари бўлган.

Қонун бўйича солиқ бошқармаси юқорида кўрсатилган хизматларнинг айримларида ишлаган одамларнинг декларацияларини сайтида эълон қилиб туришга мажбур, бироқ у ерда Карашев ҳақида маълумот йўқ. Журналистлар солиқ хизматига унинг декларацияларини беришни илтимос қилиб хат йўллашди, бироқ ҳужжатларнинг асл нусхасини олишолмаган. Шундай бўлса ҳам журналистлар бир ҳолатни аниқлашди: Карашев декларацияда ҳеч бир мулкини кўрсатмаган, фақатгина оиласининг даромади 2016 йили 663 минг сомни (тўққиз минг долларни) тузганини билдирган.

2019 йили октябрда у лавозимда яна бир поғона кўтарилиб, Қирғизистоннинг божхона хизмати раҳбарининг ўринбосари бўлиб тайинланган — шу лавозимда бир вақтлар Райимбек Матраимов ишлаган.

Фақат ишдагина дўст эмас

Карашев билан Матраимовнинг яқин муносабати иш билан чекланган эмас.

Буни Қирғизистоннинг божхона тармоғини яхши билган уч маълумот манбаси тасдиқлади. Уларнинг исмларини хавфсизлиги сабаб айтмаганмиз.

Маълумотни икки оиланинг ижтимоий тармоқларга чиқарган суратлари ҳам тасдиқлайди.

Райимбек Матраимов Қирғизистоннинг божхона хизмати раҳбарининг ўринбосари бўлганда ва ҳамкасблари билан тоғ бағридаги курортларнинг бирига борган. Суратда Карашев ҳам бор. Сурат: «Эркин Европа» радиоси/«Азаттык» радиоси

Материал устида ишлаётган журналистлар бир қиз Тургунованинг постларига эмоционал изоҳларни қолдириб, ундан қолишмаган илиқ жавобларни олишини сезишган.

Instagramдаги суратда Тургунова бассейн ёнида дам олмоқда. Карашева постга шундай изоҳ қолдирган: “🙏🙏🙏😍😍😍😍”.
Сурат: Instagram

Бу қизни Матраимовнинг бошқа қариндошлари билан ҳам алоқаси бор: Матраимовнинг ўғлини инстаграмдаги суратларига изоҳ ёзади, ўз навбатида бу қизнинг суратларини Райимбекнинг жияни изоҳсиз қолдирмайди.

Маълум бўлишича, унинг инстаграмдаги аккаунтида кўрсатилган маълумотлар Карашевнинг қизи ҳақидаги халққа маълум бўлган маълумотлар билан мос келади. Биз бу ўсмирнинг тўлиқ номини ёзмадик — фақатгина КАРАШАЕВА деган фамилиядан фойдаланяпмиз. Сабаби суратлар эълон қилинган вақтда бу қиз вояга етмаган деб ҳисобланган.

Карашеванинг инстаграм-аккаунтидаги постларни қараганимизда, у бой оиланинг қизи эканини билинади: қиз дунёнинг турли бурчида саёҳат қилиб, қимматбаҳо меҳмонхоналарда яшаган.

Суратларга қараганда Карашевлар билан Матраимовлар бирга дам олишган.

2019 йили январда улар Таиланддаги Пхукет оролида жойлашган Trisara курорт комплексида бирга ҳам олишган. Trisaraда дам олаётганда Карашева инстаграмга жуда кўп суратларни ва сторисларни жойлаган. Унинг орасида селфи ва денгиз қирғоқларидаги суратлар бор. Суратларнинг остига эса: «ҳаётнинг роҳатини кўряпман», «жашоо керемет», «орзулар ушалади» деб ёзган. Публикацияларнинг санасига қараганда оила курортда саккиз кун дам олган — бундай дам олишга 35 минг доллардан ортиқ маблағ сарфланади. Бу сумма Карашеванинг отасини 2016 йилдаги бир йиллик ойлигидан тўрт марта кўп.

Йўлнинг иккинчи томонида, ундан кам бўлмаган ажойиб виллада — бир вақтнинг ўзида — Матраимовлар яшаган.

Бу икки оила келаси йили ҳам бирга дам олган кўринади — Тургунова билан Карашева бир вақтда Туркиянинг Белек курорт шаҳрида олинган суратларини чиқаришган.

Бойлиги ошиб-тошган ҳаёт ва кўчмас мулк

Карашеванинг Instagramдаги суратларида отасининг бойлиги унинг расмий даромадига мос келмаслигини кўрсатиб турган далиллар бор.

Журналистлар унинг Инстаграмига чиқарган кийим-кечак, сумка ва оёқ кийимларининг нархини камида 34 минг доллар деб баҳолашган.

2018 ва 2019 йиллари чиқарилган постларида Карашева доим бир локацияни кўрсатган — «Билимкана — АУТСА». Бу Бишкекдаги қимматбаҳо хусусий мактаб, бу ерда бир йиллик ўқишнинг ҳақи 5 000 доллар. Мактабнинг сайтида Карашева ўқув юртини (Райимбек Матраимовнинг жияни каби) 2019 йили тугатгани ёзилган.

Ўқишдан ташқари бўш вақтларини Париж, Италия, Дубай ва Туркияда ўтказган.

Декларацияланмаган мулк

Қонун қирғиз амалдорларига эга бўлган мол-мулкини декларация қилиш мажбуриятини қўяди. Солиқ хизматидан Карашев ҳеч қандай маълумот беришмаганини айтишди. Бироқ журналистлар унинг оиласига тегишли бир қанча кўчмас мулкларни топишди.

Унинг аёли Анара Мадумарованинг Ўш шаҳрида ҳовлиси катта кенг уйи бор. Унинг нархи номаълум.

Карашевларнинг Ўшдаги уйида кузатув камералар ўрнатилган. Сурат: «Клооп»

Ер кадастрининг маълумотига кўра, 2012 йили Карашевнинг ўша вақтда 13 ёшдаги ўғли бобосидан Ўшда яна бир уйни совғага олган. Кўчмас мулк Карашевларга тегишли бўлгани билан у ерда бошқа оила истиқомат қилади.

2007-2013 йиллар оралиғида собиқ амалдорнинг ота-онаси ҳам тўрт кўчмас мулк ва икки қурилиши йўқ ерни сотиб олишган. Шу билан бирга Карашевнинг отасини расмий даромад манбаи йўқ.

Асосийси, Карашаевлар пойтахт Бишкекда маълум бир вақтда қимматбаҳо уйда яшаганини тасдиқлаган далиллар бор.

Тахминан ўша вақтда Карашев Бишкекка кўчиб боргандан кейин унинг қизи кўплаган суратларни эълон қилган, уларда деворларида олтин нақшлари бор уйни кўриш мумкин — кўпроқ бу Матраимовларнинг шаҳардаги «резиденциясини» эсга солади. Журналистлар бу кўчмас мулк ҳақида ҳеч нарса топишмади.

Карашевнинг қизи уларга тегишли бўлиши мумкин дейилган уйларнинг бирида суратга тушган.
Сурат: Карашева / Twitter

Муаллиф: Bellingcat, OCCRP ва «Клооп»