Президентнинг сайтида 29 майда «Сайлов қонунларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги» қонун лойиҳаси ўрин олди. У яқин орада парламентга юборилиши айтилди.
Қонун лойиҳасида бир кишини икки муддатга президент қилиб сайлашга рухсат бериш таклиф қилинади — янги Конституцияда ҳам шундай ёзилган. Бир президентлик муддати беш йилга тенг.
2010 йилдан бери бир киши ўлка президентлигига икки марта сайлана олмайди. Давлат раҳбари олти йиллик муддатга сайланган.
Конституцияни ўзгартиришни Садир Жапаров таклиф қилган. 11 апрелда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтган. Умум халқ овоз беришга келганларнинг 36,6%ни ташкил қилган. Янги бош қонунни сайловга келганларнинг 79,3% қўллаган.
Садир Жапаров янги Конституцияга 5 майда қўл қўйган — бу вақтда ўлка Тожикистон билан бўлган чегара можаросидан эндигина чиққан эди, можарода 36 киши ҳалок бўлган.
Янги Конституция президентнинг ваколатларини анча кенгайтирган. Ўлканинг асосий қонунига мувофиқ, президент — бир фақат давлат раҳбари эмас, у ўлканинг ижройи ҳукумати тармоғини ҳам бошқариб, министрлар кабинети тизимини аниқлайди.
Мустақил Қирғизистоннинг 25 йиллик тарихида давлатни тўрт президент бошқарган. Конституция эса тўққиз марта ўзгартирилган. Деярлик ҳар бир ўзгартиришни давлат раҳбарлари фуқароларнинг талаби деб тушунтиргани билан амалда бу бошқарувчиларнинг манфаатига мосланган.
Масалан, Қирғизистоннинг тўнғич президенти Аскар Акаев 2003 йили Конституцияга тузатиш киритиб, давлат раҳбари икки муддатдан ортиқ сайлана олади деган қарор чиқарган. У давлатни 15 йил бошқариб кейин тахтдан қулатилган.
Кейинги президент Курманбек Бакиев вақтида 1993 йилдаги Конституция қабул қилинган. Унга кўра, президент кетма-кет икки муддатдан ортқи сайланишга ҳуқуқи йўқ эди.
Бакиев ҳам бошқарувнинг иккинчи муддатида қулатилган. 2010 йилдаги инқилобдан кейин Конституцияга бир одам бир марта олти йиллик муддатга президент бўлиб сайлана олади деб ёзилган.
Акаев билан Бакиев — Қирғизистондаги бир муддатдан ортиқ бошқарган президентлар.