Марказий Осиёдаги Америка университети 7-июнда ўқув юрти президенти Эндрю Качинс ишдан кетганини билдирди.
Шу билан бирга университетнинг маълумотида Качинс АҚШга кетишга қарор қилгани айтилган.
«Васийлик кенгаши академик сенат ва университетнинг жамоатчилиги билан бирга янги президент излайди», — деб айтилади билдирувда.
МОАУдан кетаётганини Качинс талабаларга ёзган хатида тасдиқлаган. Унда у АҚШга кетиш қарори «осон бўлмаганини» таъкидлаган.
Бундан ташқари, Качинс ўзи дуч келган «кутилмаган ва шубҳали юридик ҳолат» уни ишдан кетишга мажбур қилганини қўшимча қилган.
Качинснинг иши
Эндрю Качинс 2021-йилнинг апрель ойи охирида ИИВга сўроққа чақирилган. Унда муассасанинг матбуот хизмати у гиёҳванд моддаларни, психотроп моддалари ва уларнинг аналогларини ноқонуний тайёрлашда гумон қилинаётганини айтган.
ИИВнинг маълумотига кўра, 2021-йилнинг 11-мартида божхона хизмати Дубайдан МОАУга, Эндрю Качинс номига юборилган жўнатмани қўлга олган.
«Қўшимча ҳужжатларда жўнатманинг ичида қоғозлар, аниқроқ айтганда ҳужжатлар борлиги кўрсатилган. Бироқ амалда елим халталарга ўраб солинган сариқ ва оқ рангли таблеткалар, кўк ва қизил-оқ тусли капсулалар бўлган», — деб билдирган ИИВ.
12-мартда ИИВнинг тергов хизмати томонидан «Гиёҳванд моддаларни, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси бўйича судгача текширув бошлангани айтилган.
Тергов вақтида таблеткалар билан капсуланинг таркибида психотроп моддалар борлиги маълум бўлган. Шундан сўнг махсус хизмати Качинснинг уйини ва автомашинасини тинтув қилган.
ИИВ Качинсга Қирғизистондан чиқишга рухсат бериб-бермагани айтилмаган. Материал эълон қилинган вақтда Качинснинг иши бўйича ИИВдан маълумот олишнинг имкони бўлмаган.