«Маълумотни манипуляциялаш ҳақидаги» қонун лойиҳасининг келишилган вариантини ишлаб чиқиш учун келишув гуруҳини тузишга Жогорку Кенешнинг ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ. Бу фикрни юрист Сания Токтогазиева фейсбук саҳифаси орқали билдирди.
Унинг айтишича, парламентнинг регламент бўйича муддатининг ҳаммаси аллақачон тугаган.
«Сооронбай Жээнбеков 2020 йилнинг 3 августида ҳужжатни қайта тўлдириш учун Жогорку Кенешга юборган. Жогорку Кенешнинг регламенти ҳақидаги 62-моддага мувофиқ, келишув гуруҳни 10 кундан ошмаган вақт ичида, аниқроғи 2020 йилнинг 14 августида тузиши керак эди», — деб таъкидлаган юрист.
Токтогазиева келишув гуруҳи тузилгандан кейин 30 кун ичида қонуннинг келишилган вариантини депутатларнинг муҳокамасига бориши кераклигини ҳам ёзди.
«Аниқроғи бу жараённи 2020 йилнинг 12 сентябридан кечиктирмай якунлаш керак эди. Ундан бери 10 ой ўтди! Мазкур қонун лойиҳаси автоматик турда қабул қилинмаган деб саналади, келишув гуруҳи ҳақида сўз қилиб ҳам бўлмайди», — деб билдирган у.
Бунгача Қирғизистоннинг медиожамоатчилиги ва «Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристлари парламент депутатларига қўшма баёнот билан мурожаат қилишган. Улар тармоқлар қўмитасига келишув гуруҳи ҳақидаги масалани кун тартибидан олиб ташлашни таклиф қилишган.
Юристлар президент қарши фикрини билдиргандан бери 10 ой ўтганини, «бу «ЖК регламенти ҳақидаги» қонунда кўрсатилган муддатдан анча ошиб кетганини» — бу муддатлар саккиз ой олдин ўтиб кетганини таъкидлашган.
Ижтимоий масалалар, билим бериш, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш бўйича парламент қўмитаси 31 майда «Маълумотни манипуляциялаш ҳақидаги» қонун лойиҳасининг келишилган вариантини ишлаб чиқиш учун келишув гуруҳини тузишган.
Келишувнинг тўлиқ таркиби ҳозирча аниқланмаган, бироқ унинг таркибига юстиция, иқтисод, рақамли ривожлантириш вазирилигининг ва МХДҚнинг вакиллари кириши маълум. Бундан ташқари, гуруҳнинг аъзолигига қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири Гулшат Асилбаева ва депутат Евгения Строкова қўшилиши айтилган.
Қандай қонун лойиҳаси
«Маълумотни манипуляцилаш ҳақидаги» қонун лойиҳасини депутатлар Гушат Асилбаева билан Айнура Осмонова таклиф қилган. Бироқ кўпроқ Асилбаевага тегишли деб халққа сингиб қолган, сабаби у мазкур қонун лойиҳасини ҳимоя қилиб, танқид қилган фойдаланувчиларни «фейклар ва троллар» деб атаган.
Осмонова билан Асилбаева ўз қонуни билан интернетда тарқатилаётган ёлғон ёки аниқ бўлмаган маълумотлар устидан назоратни кучайтириб, провайдерларнинг фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни сақлаш вазифаларини таклиф қилишган.
Шунингдек қонун лойиҳасида ваколатли орган ёлғон деб ҳисоблаган маълумотни чеклай олади деб кўрсатилган. Бироқ Қирғизистоннинг амалдаги қонунига кўра, бундай қарорларни фақат суд чиқара олади.
Шу билан бирга мазкур қонун лойиҳаси Россияда қабул қилинган шундай қонун билан 64%га мос келади. Айрим моддалар эса ҳеч ўзгаришсиз кўчирилган.
Қонун лойиҳаси кескин танқид қилиниб, юристлар бу фуқароларнинг сўз эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқини «қўпол» бузишини ва интернетда давлат цензура ўрнатишини таъкидлашган.
Жамоатчилик орасида салбий фикр яралгандан кейин ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков мазкур қонун лойиҳасига қаршилик билдирган фикрини имзолаб, уни парламентга тўлиқлаш учун қайтарган.
Шундан сўнг ўлкада ҳукумат алмашиб, сиёсий инқироз бошланганда қонун лойиҳаси унутилган, бироқ 31 майда депутатлар қонун лойиҳасини қайта муҳокама қилишга қарор қилиб, қолаверса унинг келишилган вариантини ишлаб чиқиш учун келишув гуруҳини ҳам тузишган.