Коронавирусинг 413 янги ҳолати қайд этилиб, беш киши вафот этди

294

Республика штаби 5-июнда ўлкада коронавируснинг 413 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 11 тиббиёт ходими бор. 

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 157 (икки тиббиёт ходими);
  • Чуй вилоятида — 98 (тўрт ходим);
  • Ўш шаҳрида — 51 (бир ходим);
  • Ўш вилоятида — 41;
  • Иссиқкўл вилоятида — 24 (икки тиббиёт ходими);
  • Жалолобод вилоятида — 24 (бир тиббиёт ходими);
  • Баткен вилоятида — 8 (бир ходим);
  • Норин вилоятида — 6;
  • Талас вилоятида — 4.

Шунингдек ўтган суткада 320 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 164, Чуй вилоятида — 96, Жалолобод вилоятида ва Ўш шаҳрида 18дан, Иссиқкўл вилоятида тўққиз, Ўш ва Талас вилоятларида олтитадан, Норин вилоятида уч киши касалликдан соғайди. 

Бундан ташқари, COVID-19дан Бишкек шаҳрида тўрт, Чуй вилоятида бир бемор вафот этди. 

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 106 636га етди. Касалликдан 100 114 бемор соғайиб, 1 842 киши ўлди. 

Бугунги кунда 1 733 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 102си ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари 1 915 киши уй шароитида даволанмоқда.