Боткенда 18 ёшдаги чегарачи ўзига ўқ чиқариб вафот этди

289
Иллюстратив сурат

Баткен чегара отрядининг аскари 4-июнда ўзини отиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара хизмати билдирди.

Муассасадан марҳум ҳарбий хизматга 2021-йилнинг мартида чақирилганини билдиришти. Ҳозирда Ҳарбий прокуратура мазкур факт бўйича текширувни бошлади. 

1-июнда Баткен туманининг Самарқандек қишлоқ ҳукуматида «қуролдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш» сабаб бир чегарачи вафот этиб, иккинчиси яраланган. Яраланган ҳарбий Баткен вилоят касалхонасига оғир аҳволда етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳайтини сақлаб қололмади — у икки кун зтиб вафот этган.