Иса Ўмурқулов КСДПнинг фракция лидерлигини Ўмурбек Бакировга топширди

308
Иса Ўмуркулов / Ўмурбек Бакиров

Депутат Иса Ўмуркулов узоқ вақтга даволаниш учун чет давлатга кетгани сабаб КСДП фракциясининг лидерлигини депутат Ўмурбек Бакировга вақтинча топширди. Ўмуркулов бу ҳақда ёзилган хатни Жогорку Кенеш депутатларига юборди.

Шунингдек, Ўмуркулов парламент кўпчилик коалициясининг лидерлигини «Республика — Ата-Журт» фракциясининг лидери Жиргалбек Турускуловга вақтинча ўтказиб берди.

Депутат Асел Кодуранова КСДП фракциясининг лидерлиги Ўмурбек Бакировга ўтишини «ноқонуний» деб атади. Унинг айтишича, фракциянинг вақтинча лидерини КСДПнинг депутатлари сайлаши керак эди.

«Фракция лидерлигидан кетса ўринбосарига ўтиши керак эди. Ўринбосари Тўрўбай Зулпукаров, у қамоқда. Шу сабаб фракциянинг депутатларини йиғиб, унинг лидерни ёки вақтинчалик лидерни сайлашимиз керак эди. Ҳеч кимга айтмай-демай Ўмурбек Бакировга ташлаб кетибди. Бакировга қаршилигим йўқ, бироқ бу ноқонуний қарор бўлди», — деди Кодуранова «Азаттык»қа берган интервьюсида.

Ўмуркулов Жогорку Кенешнинг деярлик барча чақириқларида депутат бўлган. Охирги марта у собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қирғизистон социал-демократлар партиясидан сайланиб, 2016 йили фракция лидери бўлган. Бироқ у 2018 йилнинг охирида «партиянинг устави билан ғояларига қарши келган ҳаракатлар» учун КСДПнинг рўйхатидан чиқарилган.

Ўмуркулов Атамбаев ва ўша вақтдаги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг тортишувида КСДП аъзолигидан маҳрум бўлган. Бундан ташқари, Ўмуркулов ўзи 2020 йилнинг июль ойида КСДПдан чиқиш ҳақида ариза ёзган. Бироқ Ўмуркулов КСДП фракциясининг лидери бўйича қолган.

*Ўша йили Ўмуркулов Матраимовларнинг оиласига тегишли дейилган «Мекеним Кыргызстан» партияси билан парламент сайловига қатнашган.

Бунгача «Ата Мекен» фракцияси лидерини ва унинг ўринбосарини алмаштирган. Фракциянинг аъзолари Сайдулла Нишановни бошчи, янги мандат олиб депутат бўлган Шайлообек Атазовни унинг ўринбосари қилиб сайлаган.

«Кыргызстан» фракциясининг лидерлиги Нурбек Алимбековдан Бейшенали Нурдиновга ўтган.