Ўш вилоятининг Кичик-Олай қишлоқ ҳукуматига яқин жойда шошилинч қўнишга ҳаракат қилганда қулаган вертолётда 14 киши жабрланди.
Улар тез ёрдам машинаси билан Ўш вилоят касалхонасига етказилди.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигидан билдиришича, уларнинг орасида беш нафари касалхонанинг куйик жароҳатлари бўлимига, бири синиқлар бўлимига, учови нейрохирургияга ётқизилган.
Қолган беш киши биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин ҳарбий госпиталга юборилди.
«Касалхонага ётқизилганларнинг бирини аҳволи «оғир», тўртовиники «қониқарли» деб баҳоланмоқда. Жабрланганларнинг ҳаммаси тегишли муолажаларни олишмоқда», — деб билдиришди вазирликдан.
Бунгача шошилинч қўнган вертолётга Новқат ҳудудий касалхонасидан уч тез ёрдам машинаси юборилгани хабар қилинган эди. Бироқ вертолёт қулаши натижасида қанча одам жабрлангани маълум қилинган эмас. Мудофаа вазирлиги ҳодисада уч ҳарбий енгил жароҳат олганини билдирган.
Мудофаа вазирлигига қарашли Ми-8 вертолёти Ўш вилоятидаги Чонг-Олай туманига кетаётган бўлган. Бу ерда 4 июнга ўтар кечаси Тожикистоннинг ҳарбийлари Қирғизистон ҳудудига 1 чақиримгача кириб, Унжу-Булак қишлоғига контейнер ўрнатган. Кейинчалик тожик ҳарбийлари 600 метрга жилиб кетишган.