Чонг-Олай: Чегарага яқин яшаганлар эвакуация қилина бошлади

223
Сурат: ФҲВ

Ўш вилоятидаги Чон-Олай туманининг Кара-Мик, Жекенди, Кара-Тейит, Шибе ва Чулук қишлоқларининг турғунларини эвакуация қилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакиллиги маълум қилди. Маҳаллий турғунларни хавфсиз жойга эвакуациялаш Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, вакилликдан вилоят раҳбарининг топшириғи билан гуманитар ёрдамларни уюштириш ишлари олиб борилаётганини таъкидлашди.

ФҲВдан турғунлар Дароот-Коргон қишлоғидаги икки мактабнинг, №44 касб-ҳунар лицейининг ва марказий масжиднинг биноларига эвакуацияланаётганини билдиришди.

Мазкур ҳудудлардаги турғунлар тожик томон Унжу-Булак ҳудудига контейнерларни ўрнатиб, ҳарбий ходимларини ва техникаларини Қирғизистон ҳудудига олиб киргани сабаб хавфсиз ҳудудга жилдирилмоқда.

Тожикистон ҳарбийлари контейнерларни 4 июнга ўтар кечаси ўрнатган — бунинг учун улар Қирғизистон ҳудудига 1 чақиримгача киришган. Кейин тожик ҳарбийлари 600 метрга жилиб кетишган.

Инцидент бўлган жойга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев, министрлар кабинетининг чегара масалалари бўйича вакили Назирбек Бўрубаев ва ер ресурслари бўйича давлат агентлиги бўйича директор Абдулат Мирзаев боришган.

Кейинчалик Ташиев мазкур туманнинг чегарадош ҳудудида яшаган турғунлар билан учрашувда тожикистонлик ҳамкасби Саймумин Ятимов билан учрашишини айтган.

Шунингдек, Ташки ишлар вазирлиги Тожикитсоннинг Қирғизистондаги элчисига норозилик нотасини топширган. Унда бунгача икки давлатнинг мудофаа вазирликларининг вакиллари учрашувида қабул қилинган қарорларни тожик томон бузиб, чегара ҳудудидаги вазият кескинлашишига олиб келувчи навбатдаги «провокация»га ҳаракат қилганини таъкидлаган.

Шундан сўнг Тожикистоннинг ташқи ишлар вазирлиги ҳам Қирғизистон элчисига нота топширган. Қўшни ўлканинг ТИВ Қирғизистоннинг расмий ҳукуматининг «Тожикистон чегара бўйича келишувни бузди» деган билдирувини «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб маълум қилди.