Тожикистоннинг ТИВи Қирғизистоннинг элчисига нота топширди

225
Тожикистоннинг ТИВ

Тожикистоннинг ташқи ишлар вазирилиги 4 июнда Қирғизистон элчисига нота топширди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри билдирди.

Қўшни давлатнинг ТИВ Қирғизистон расмий ҳукуматини «Тожикистон чегара бўйича келишувни бузди» деган билдирувни «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб маълум қилди.

«Тожик чегарачилари икки давлат аввал аниқлаган, чизган ва протоколда келишилган Тожикистон ҳудудида туради. Тожик чегарачилари ўзининг ҳудудини ҳимоя қилишда, чегарани назорат қилиш тенглиги принципига мувофиқ қўйилди», — деб билдиришди Тожикистон ТИВ.

Бунгача Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлиги Тожикистоннинг элчиси Назирмад Ализодага нота топширган. Нота Ўш вилоятининг Чон-Олай туманидаги Унжу-Булак ҳудудига «тожик ҳарбийлари ва техникалари ичкари кириб келишига нисбатан» берилган.

Шунингдек, Қирғизистоннинг ТИВ «Тожикистон икки ўлка ҳукуматларининг олдинги келишувларига қарамай, чегарадаги зиддиятни бартараф қилиш бўйича сўзлашувлар олиб боришдан қочиб, чегара вакилларининг мурожаатига жавоб бермай, алоқага чиқмаяпти» деб таъкидлаган. Бундан ташқари, вазирлик тожик томондан Унжу-Булак ҳудудида ўрнатилган контейнерларни ва жалб қилинган ҳарбий кучлар билан техникани чиқариб кетишни талаб қилган.

Қирғиз томон Тожикистон Тожикистон аввал эришилган икки ўлканинг мудофаа вазирликлари қабул қилган қарорларни тожик томон бузиб, уларнинг ҳаракатларини «провокация» деб баҳолади.

МХДҚнинг чегара хизмати тожик ҳарбийлари 4 июнга ўтар кечаси Қирғизистон ҳудудига 1 чақиримгача кириб, Чон-Олай туманининг Унжу-Булак қишлоғида контейнер ўрнатганини маълум қилган. Кейин тожик ҳарбийлари 600 метрга жилиб кетишган.

Чегарада вазият соат 6:00да «кескин» бўлиб, бироқ соат 14:00да барқарорлаша бошлагани маълум қилинган. Инцидент бўлган жойга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев, министрлар кабинетининг чегара масалалари бўйича вакили Назирбек Бўрубаев ва ер ресурслари бўйича давлат агентлиги директори Абдулат Мирзаев боришди.

Ташиев маҳаллий турғунлар билан учрашувда мазкур ҳудуд аниқланмаганини билдирган. МХДҚ раҳбари тожик томон аниқланмаган ҳудудларга кириб, ерларни ўзлаштиришга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

МХДҚ раҳбари ўзининг тожикистонлик касбдоши Саймумин Ятимов билан Чон-Олай туманида учрашиб, сўзлашув олиб борган. Кўп ўтмай Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги Чон-Олай туманидаги Кара-Мик, Жекенди, Кара-Тейит, Сибе ва Чулук қишлоқлари яшовчиларини эвакуация қиши ишлари бошланганини билдирди.