Президент Жапаровнинг кортежи аварияга учраб, МХДҚнинг ходими ҳалок бўлди

278
Иллюстратив сурат

Иссиқкўл вилоятида президент Садир Жапаровни олиб кетаётган машиналарнинг бири ҳалокатга учраб, МХДҚнинг ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотга кўра, йўл ҳалокати 4 июнда Иссиқкўл туманининг Ананево қишлоғидаги автойўлда бўлган. Унда давлат хавфсизлик хизматининг машинаси қарши томонга чиққан машина билан тўқнашган. Натижада уч киши жабрланган.

Дастлабки маълумотлар бўйича, енгил машинанинг ҳайдовчиси маст ҳолда бўлгани айтилди.

«Кактус» нашри тахминан ҳалокатга учраган ҳайдовчи ва унинг йўловчисига шифокор ёрдам бераётган видеони жойлади. Унда машинада ўтирган аёл Чўлпон-Ота шаҳридан тўйдан келаётганини айтади.

Шунингдек нашр давлат раҳбари ўтирган машина жабрланмаганини ва воқеа жойдан кетганини ёзди. Ҳозирда Ананевонинг йўли тўсилиб, бу ерда милициянинг тезкор-тергов гуруҳи ишламоқда.

2021 йилнинг 4 июнида Ўш вилоятининг Чон-Олай туманига кетаётган Мудофаа вазирлигининг вертолёти шошилинч қўнишга мажбур бўлган. Вертолётда 15 ҳарбий бўлгани, улар МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиевнинг ортидан кетаётгани маълум қилинган.

Мудофаа вазирлиги шошилинч қўниш вақтида уч киши жабрланганини билдирган, бироқ ОАВлари воқеада 13 ҳарбий яраланганини ёзишди.