COVID-19дан олти киши вафот этди, янги 358 ҳолат қайд этилди

267

Республика штаб 2-июнда ўлкада коронавируснинг 358 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 21 тиббиёт ходими бор. 

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 163 (тўрт тиббиёт ходими);
  • Чуй вилоятида — 64 (икки ходим);
  • Ўш шаҳрида — 64 (13 ходим);
  • Иссиқкўл вилоятида — 20;
  • Ўш вилоятида — 19 (икки ходим);
  • Жалолобод вилоятида — 18;
  • Баткен вилоятида — 5;
  • Норин вилоятида — 3;
  • Талас вилоятида — 2.

Шунингдек, ўтган суткада 302 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 204, Чуй вилоятида — 35, Иссиқкўл вилоятида — 18, Жалолобод вилоятида — 12, Ўш шаҳрида — 11, Ўш вилоятида саккиз, Норин вилоятида олти, Талас вилоятида беш ва Баткен вилоятида уч киши касалликдан соғайди. 

Бундан ташқари, COVID-19дан Бишкек шаҳрида тўрт, Талас ва Иссиқкўл вилоятларида биттадан бемор вафот этди. 

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 105 469га етди. Касалликдан 99 175 бемор соғайиб, 1 821 киши ўлган. 

Бугунги кунда 1 660 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 94 ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 1 782 киши уй шароитида даволанмоқда.